Ҳазрати Умарнинг Нил дарёсига мактуби
Имом Суютийнинг «ал-Хулафо» китобида қуйидагилар келган: «Миср фатҳининг биринчи йилида у ернинг аҳли Амр ибн Оснинг (Миср волийси) ҳузурига келиб:
– «Нилнинг узоқ замонлардан бери бўлиб келаётган одати бор. Ўша бўлса, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
– «У недир?» – деди.
– «Буъна ойидан ўн икки кеча қолганда ота-онаси ҳузуридаги бокира қизни уларни рози қилиб олсак, яхшилаб кийинтириб, тақинчоқлар тақиб, Нилга ташласак, оқади, бўлмаса оқмайди», – дейишди.
– «Бу Исломда мутлақо дуруст бўлмайди. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади», – деди Амр.
Нилда бирор нарса оқмай, уч ой туриб қолишди. Шунда Амр Умар ибн Хаттобга бу ҳақда мактуб ёзди. Умар унга «Жуда тўғри қилибсан. Ислом ўзидан аввалги нарсани бузади. Мен сенга бир варақ юбордим, уни Нилга ташла», – деб жавоб мактуби ёзди. Мактуб Амрга етганда у варақни очди. Унда қуйидагилар ёзилганди: «Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амиридан Мисрнинг Нилига! «Эй Нил! Агар ўзингча оқадиган бўлсанг, оқма! Агар Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳ сени оқадиган қилган бўлса, Воҳиду Қаҳҳор Аллоҳдан сени оқизишини сўраймиз».
Амр ибн Ос мўминлар амирининг мактуби ҳақида кишиларга хабар берди. Сўнгра хоч кунига бир кун қолганда Амр мактубни Нилга ташлади. Ўшанда Миср аҳли Нилдан бошқа ҳеч нарса қондира олмайдиган қурғоқчилик сабабидан Мисрдан кўчиб кетишга ҳозирланиб бўлган эди. Хоч куни тонг отганда Аллоҳ таоло Нилни бир кечада ўн олти қулоч қилиб оқизаётганини кўрдилар. Мазкур ёмон одат йўқ бўлди. Унинг Миср аҳолиси устидан ўрнатган зўравонлиги битди».
••••━•••━••━•❉•ৡ🌿🔸️🌿ৡ•❉•━••━•••━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q