🌾 𝑵𝑨𝑺𝑶𝑰𝑴𝑼𝑳-𝑯𝑰𝑲𝑴𝑨𝑻 🌱

@nasoimul_hikmat Нравится 1

📜 Ҳикматлар
📄 Тафаккур
🗞 Иқтибос
📚 Улуғлар ҳаёти
🔎 Ибратли сўзлар.
❓Савол-жавоблар
👉 Оят ва ҳадислар
👉 Мулоҳазалар
Ҳамкоримиз: @bookmarket_uz китоб дўкони.
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Цитаты
Добавлен в индекс
11.08.2018 21:06
реклама
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
927
подписчиков
~358
охват 1 публикации
~1.7k
дневной охват
~5
постов / день
38.6%
ERR %
31.58
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
4208 упоминаний канала
277 упоминаний публикаций
784 репостов
Umra tourism Uzbekistan
Umra tourism Uzbekistan
Umra tourism Uzbekistan
Umra tourism Uzbekistan
Umra tourism Uzbekistan
Trening-kitob
Umra tourism Uzbekistan
Umra tourism Uzbekistan
ТОПИШМОКЛАР
Каналы, которые цитирует @nasoimul_hikmat
Xushnudbek.uz
Moliya vazirligi
Mubashshir Ahmad
Зикр аҳлидан сўранг
SOF TIB_BookMarket
Muslim.uz
Koronavirusinfouz
Mubashshir Ahmad
Нишондаги гаплар
bookhouse_uz
Abdulqodir Samarqandiy
Xushnudbek.uz
Mubashshir Ahmad
Doniyor Qori
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
Huquqiy axborot
Mubashshir Ahmad
Нишондаги гаплар
bookhouse_uz
Mubashshir Ahmad
Huquqiy axborot
HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa
Олий Маъҳад
HIDOYA.UZ || rasmiy sahifa
Mubashshir Ahmad
qabul.muslim.uz
Mubashshir Ahmad
bookhouse_uz
bookhouse_uz
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
#Қуръоний

Аллоҳ таоло айтади:

«Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир».

Табва сураси, 129-оят.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
#Қуръоний

«Тезликни оширинглар!»

Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар (радар) билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унга «Тезликни оширинглар!» деб ёзиб қўйилган.

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ

«Роббингиздан бўладиган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча келадиган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!».

Оли Имрон сураси, 133- #оят

ⓤ ⓛ ⓐ ⓢ ⓗ ⓘ ⓝ ⓖ!
••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Дуо 🤲
#Зикр #насоим

БУ ДУОНИ ЎҚИСАНГИЗ ҲЕЧ НАРСА ЗАРАР БЕРМАЙДИ

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта: “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳии шайьун фил-арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул-ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди”, дедилар”.
Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: “Унинг исми (зикр қилиниши) ила еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

🍃🍂🍃🍂 🍁 🍂🍃🍂🍃
⭐️🌹
@nasoimul_hikmat 🌹⭐️
Читать полностью
Репост из: Xushnudbek.uz
Талабаларга мурожаат!

Ҳурматли, талабалар. Сизларга бир таклифим ва тавсиям бор. Ишонаман, бу таклиф сизни қизиқтиради.

Ҳозир деярли барчангиз таътилдасиз. Бошқа ҳудудларда ўқийдиган юз минглаб талабалар ўз уйларига, туман/шаҳар ёки қишлоқларига қайтишган. Ҳадемай яна ҳамма ўқишга қайтади. Аммо ўқишга қайтишдан аввал ўзингиз туғилиб ўсган маҳалла учун фойдангиз тегиши мумкинлигини биласизми?

❓Маҳаллангизда ичимлик суви билан муаммо борми?
❓Сиз яшайдиган жойда ички йўллар расвоми?
❓Алоқа сифатида муаммолар борми?
❓Кўчаларда электр устунлари (столба) эскирганми?
❓Маҳаллангизга оптик толали интернет тортиш керакдир?
❓Болалигингиз ўтган мактаб ёки боғчани таъмирлаш керакми?
❓Балки кутубхона, болалар ёки спорт майдончаси қуриш керакдир?

Шунча муаммо бор экан, унда нега имкониятдан фойдаланмаяпсиз?

https://openbudget.uz сайтида фуқаролар томонидан маҳаллий бюджет маблағларининг бир қисмини мақсадли сарфлаш учун таклифлар қабул қилинаётгани ҳақида аввал ҳам ёзгандим. Бутун республика бўйича жами 157 млрд сўм маблағ ажратилган. Битта таклиф қиймати максимум 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак.

Туман/шаҳар кесимида маблағлар турлича, чунки топган пулига боғлиқ. Масалан, Фарғона шаҳрига 11 млрд, Асака ва Ғиждувонга 10 млрд, Чустга 8 млрд, Хатирчи, Қарши, Олтинсой ва Хонқа туманларига 7 млрддан пул ажратилган. Тўлиқ рўйхат бу ерда.

Ҳозиргача порталда 8500 та таклиф қолдирилган.

Порталнинг ишлаш тартиби қанақа?

1️⃣ openbudget.uz сайтида рўйхатдан ўтасиз;
2️⃣ Ташаббус қолдирасиз (муаммоли жой суратини ҳам юкланг);
3️⃣ Овоз бериш жараёни бошлангач, маҳалладошларингиз орасида ўша ташаббусни тарғиб қиласиз;
4️⃣ Ҳудудлар кесимида энг кўп овоз олган ташаббусга бюджетдан пул ажратилади.

Нега айнан талабаларга мурожаат қиляпман?

Чунки сизлар интернетдан фойдаланишни нисбатан яхшироқ биласиз. Ҳозир бўш вақтингиз кўпроқ. Бундан ташқари бутун дунёда ҳам бунақа ташаббускор лойиҳаларда айнан талабалар фаол бўлишади, ўзаро бирикиб волонтёрлик жамоалари тузишади ҳатто. Бизда ҳам талабалар анақа шунақа фаол бўлишини истайман.

❗️Шошилинг, ташаббуслар 1 августга қадар қабул қилинади. Ҳозироқ маҳаллангиз учун нима кўпроқ кераклигини яхшилаб ўйланг. Агар бирор жойни, масалан йўлни таъмирлаш керак бўлса, тезда расмга олинг. Ташаббус қолдиринг. Овоз тўпланг. Ва жамоатчилик учун фойдаси тегадиган ташаббусга муаллифлик қилинг.

Лоқайд бўлманг, талабалар!

ℹ️ Ҳа, айтганча, бу порталда фақат талабалар эмас, исталган бошқа шахслар ҳам ташаббус қўшишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Читать полностью
#Одоб

Қўнғироғингиз "иккинчи линия"га тушса...

Бировга қўнғироқ қилаётганда "иккинчи линия"га тушсангиз, тўхташ тугмасини📵 дарҳол босинг. Бўлмаса, икки киши ўртасидаги суҳбатга суқулаётган кишидек беодоблик қилган бўласиз.
Бу ҳолатда қайта-қайта қўнғироқ қилаётган киши ҳақида гапириб ҳам ўтирмадим.

Бундан ҳам ёмони - ёнингизда суҳбатдошингиз бўла туриб, қўнғироққа жавоб қилишингиз ва давомли суҳбатлашишингиздир. Бу ишингиз билан суҳбатдошингизни тўсатдан тарк этиб, бошқа киши билан гаплаша бошлаган кишига ўхшайсиз.

Ҳолатнинг суҳбатдошингизга қанчалар ёқимсиз эканини тасаввур қилиб кўринг.
Агар у сиз кутаётган муҳим қўнғироқ бўлса, суҳбатдошингиздан "Узр, жавоб қилсам майлими?" деб сўранг ва лўнда гаплашинг. Мана шу одобдан бўлади.

Мубашшир Аҳмад

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Қуръоний

Аллоҳ таоло айтади:
«Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоғда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!».

Ҳадид сураси, 16-оят.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Ибрат

Айбни яширувчи дуо

«Киши дуо қилганида дуосининг ичида «Аллоҳуммастурнаа биситрикал-жамийл» дейиши мустаҳаб саналади» деб «ситри жамийл»ни Аллоҳ дунёда бандасининг айбини беркитиб, охиратда ҳам уни шарманда қилмасдан айбини беркитишдан иборатдир».

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Назм

ДЎСТЛИК ҚАРЗИМ БОР!

Шукур оддий ҳаёт тарзим бор,
Берар ёки олар нарзим бор.
Йўғимда ҳам йўқлаб келишган,
Дўстларимдан дўстлик қарзим бор.

Кўзларимни нури бўлишган,
Юрагимни қўри бўлишган,
Бир майизни қирқга бўлишган,
Дўстларимдан дўстлик қарзим бор.

Ғанимларим ғами менга ёт,
Дунёни бир ками менга ёт,
Хақ йўлидан адашмаган зот,
Дўстларимдан дўстлик қарзим бор.

Бузилмасин меҳр оқибат,
Узилмасин меҳр оқибат,
Низомдан-ку қарзим йўқ фақат,
Дўстларимд
ан дўстлик қарзим бор.

©️Низомиддин

#назм #шеърият #дўстлик #инсон #nasoim
••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Назм

بَنِیْ آدَمْ أَعْضَائِ یَکْدِیْگَرَنْدْ
کِه دَرْ آفَرِیْنَشْ زِیَکْ گَوْهَرَنْدْ
چُو عُضْوِی بَه دَرْدْ آوَرَدْ رُوزْ گَارْ
دِگَرْ عُضْوْهَا رَا نَمَانَدْ قَرَارْ
تُو کَرْ مِحْنَتِ دِیْگَرَانْ بِی غَمِی
نَشَایَدْ کِه نَامَتْ نِهَنْدْ آدَمِ

Бани одам аъзолари гўё бир тандир,
Чунки азал яратилиши бир гавҳардандир.
Қачоники, бир аъзога оғриқ етади,
Бошқа ҳамма аъзолардан тинчлик кетади.
Гар ўзгалар ташвиши-ю ғамин емассан,
Одамийлик исмига ҳеч лойиқ эмассан.

“Гулистон” китобидан
Шайх Саъдий Шерозий раҳматуллоҳи алайҳ.

#Саъдий #Гулистон #nasoim
••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Қуръоний

Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!».

Фуссилат сураси, 33-оят.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
#Қуръоний #stiker

Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!».

Фуссилат сураси, 33-оят.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Attached file
​​#Ибрат

ИЙМОННИНГ БАҲОСИ

Йил оғир келиб, Басрада буғдой яхши бўлмади, халқ жуда қийналди. Бағдодлик бир савдогар басралик савдогар дўстига бир кемада буғдой билан хат жўнатди. Хатда «Аллоҳ йўлидаги азиз биродарим! Басрада буғдой кам бўлиб, халқнинг оғир кунда қолганидан хабардормиз. Сизга бир кемада буғдой жўнатдим, шуни икки тангадан сотиб, пулини жўнатарсиз деб умид қиламан. Харажатларингизни фойда ичидан олинг. Барчамизнинг ишимизда Жаноби ҳақ мададкор бўлиб, Ўзи адашишдан сақлаб, савдомизга баракот ато этсин! Биродарингиз!» деб ёзди.
Басралик савдогар буғдойларни жуда яхши баҳога сотди ва пулларни биродарини хурсанд қилувчи мактуб билан бирга жўнатди. Мактубда шундай сўзлар бор эди: «Азиз дўстим! Юборган буғдойларингизни бекаму-кўст олдим. Икки ҳафта кутгандим, бозорда буғдой нархи жуда яхши кўтарилгач, икки тангадан эмас, тўрт тангадан сотдим. Пулларни жўнатдим, эҳтиром ила дўстингиз».
Бу мактуб ва пулларни олгач, бағдодлик савдогарнинг кайфияти бузилди ва басралик дўстига мактуб битди: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Мактубингизни олиб, жуда қаттиқ хафа бўлдим. Бу буғдойларни басралик биродарларимиз турмушини енгиллатиш учун юборгандим. Икки баробар нархга сотиб, мени Аллоҳ олдида катта гуноҳкор қилиб қўйдингиз. Бу гуноҳимни қандай қилиб юваман? Сиз юборган пулларни қайтариб жўнатяпман, уларни басралик бева-бечораларга тарқатинг. Мен эса тавба қилиш учун Маккага кетяпман. Сиз насибамга ҳаром аралаштириб, мени гуноҳга қолдириб, қаттиқ оғринтирдингиз. Шу боисдан сиз билан дўстлигимиз ришталари узилди. Сиз ҳам тавба қилинг, шояд гуноҳларимиз мағфират этилса...».

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Мулоҳаза

Ота-боболаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқига қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва ўз вақтида бомдод намозига турар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.
Бугун эса кеч 11 да овқатланамиз, 1 да ухлаймиз ва 9 да уйғонамиз...
Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка ва роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди..

ШАЙХ ШАЪРОВИЙ

┈•••┈••┈•✶👨‍💻✶•┈••┈•••┈
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
ОҒИР БЕМОРГА #ШИФО СЎРАБ ҚИЛИНАДИГАН #ДУО

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ إِلَى اللهِ حَاجَةٌ أَوْ إِلَى أَحَدٍ مِنْ بَنِي آدَمَ فَلْيَتَوَضَّأْ فَلْيُحْسِنِ الْوُضُوءَ، ثُمَّ لِيُصَلِّ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ لِيُثْنِ عَلَى اللهِ وَلْيُصَلِّ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ لِيَقُلْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلَّا قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ. وَالله أَعْلَمُ

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг Аллоҳга ва бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Сўнгра:
«Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатликни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай, мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай, кушойиш қилгин, ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар. Аллоҳ билгувчидир.

Шарҳ: Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.
#Ҳожат_намози ила банда Аллоҳ таолога яна бир бор боғланмоқда. Бу намоз ила бевосита Аллоҳ таолога роз айтиш шарафига муяссар бўлмоқда. Аллоҳ таолодан бошқага ялиниш балосидан қутилмоқда. Ҳатто бошқа одамларда ҳожати бўлса ҳам, ўша одамга эмас, Аллоҳ таолога мурожаат қилиб, ҳожатини чиқаришини сўрамоқда. Чунки ҳақиқий ҳожат чиқарувчи Аллоҳнинг Ўзидир.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
Ковушнинг зикрни билан даражамиз ошади!

Ҳасан #Басрий раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўқувчиларига васф қилиб берарди. У зотнинг сочлари, кўзлари, қўллари ва кийимларини бирма-бир таърифлаб бердилар. Навбат кавушларига келганда, бироз жим қолдилар ва ғамгин ҳолда: “У кавушки, уни зикр этиш билан даражамиз ошади” дедилар. Шогирдлари:
— “Қандай қилиб кавушни зикри билан улуғ бўлинади, устоз?” дея сўрашди.
У зот дедилар:
— “Шундай кавушки, унинг соҳибига Меърож кечаси олий осмонларга кўтарилганида ҳам уни ечишга амр этилмади. Мусо алайҳиссаломга бўлса, ер юзида бўлсаларда уни ечиш амр қилинган эди: “Кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан”. Тоҳа сураси, 12-оят.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью
#Фикрат

Қўлингизни осмонга кўтариб дуо қилсангиз, билингки, 3 ҳолатдан бирида бўласиз:
- Ёки дуоингиз ижобат бўлади,
- Ёки сиздан бир ёмонлик арийди,
- Ёки сўраганингиз охиратга захира бўлади.

Бинобарин, сўраганимиз албатта берилади. Яратган билгувчидир...

♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
#Жума айёмингиз хайрли, баракотли бўлсин!

#Ақсо
масжидига ҳуррият, болаларга эса табассум ярашади!

_#Ақсо бизники, барибир!

•••┈┈••┈•✦🌟✦•┈••┈┈•••
Дўстларингизга ҳам улашинг!
♻️ https://t.me/nasoimul_hikmat
​​#Мулоҳаза

АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг...

Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади.

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇 @nasoimul_hikmat
🆔 https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q
Читать полностью