Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида жойлашган боғча биноси ёниб кетди.
Ҳодиса 2024 йил 11 декабр куни кечки пайт содир бўлган. Шу куни соат 20:40 да Паст Дарғом тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар берилган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 20:43 да етиб борган ва 21:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Nasaf24.uz расмий канали