Nasaf 24 | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🖇 Бизнинг каналда нафақат вилоятдаги янгиликлар, балки бўлаётган муаммолар ва камчиликлар ҳам ёритиб борилади!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкент вилоятида онаси томонидан калтакланган 4 ёшли қиз вафот этди

Тошкент вилоятида онаси томонидан калтакланган 4 ёшли қиз 7 январь куни вафот этди. Бу ҳақда “Дарё” сўровига кўра болалар омбусдмани хабар қилди.

“Тергов вақтида жиноят натижасидаги оқибат ўзгаргани, яъни жабрланувчининг ўлими жиноятга ҳуқуқий баҳо бериш жараёнига таъсир қилади — айбловни оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисмга қайта малакалаш лозим бўлади”, дейди болалар омбудсмани.

Хусусан, тиббиёт хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Э.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 7-қисми “б” банди (оилавий (маиший) зўравонлик вояга етмаган шахсга нисбатан) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Nasaf24.uz расмий канали


Бухорода 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлди

Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлган. Бу ҳақида Kun.uz манбаси хабар бермоқда. У шаҳар перинатал марказига олиб борилган. Манбага кўра, қизнинг ҳомиласи 4 ойлик.

Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилётгани, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди

Nasaf24.uz расмий канали


Газлашмаган худудларда электр энергияси учун 50% берилади деган хабарни кутаётганлар борми?

Энергитика вазирлиги 1- январьдан газлашмаган худудларда электр энергияси учун 50% чегирмани кўриб чиқамиз дейишаётган эди нимўляпти экан, эслатиб қўяйлик! Кутмоқдамиз!

Барчага улашинг тез орада кўриб чиқишар!

Nasaf24.uz расмий канали


Ҳодиса жойига Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 52 нафар шахсий таркиби ва 11 та техникаси етиб келган. Самолёт қулаб тушганидан кейин ёнғин бошланган. Қутқарув бўлинмалари ёнғинни ўчиришга киришди. Ҳозирда жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда, тирик қолганлар борлиги ҳақида олдиндан хабар берилмоқда.

Ҳалокатга учраган самолёт Аzerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган. Вазирлик Бокудан Грознийга учаётган бўлганини тасдиқлаган. Бортда 67 нафар йўловчи ва беш экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда.

Nasaf24.uz расмий канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Қозоғистонда Озарбайжонга тегишли самoлёт қулади

Nasaf24.uz расмий канали


Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 нафар ўзбекистонлик шахсига аниқлик киритилди

Ҳодиса оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси (1976 йилда туғилган А.Б., 1965 йилда туғилган Х.Х., 1970 йилда туғилган Ж.У., 1995 йилда туғилган Б.Н. ва 2002 йилда туғилган С.Д.) ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, тезкор равишда Бош консулхона дипломатлари воқеа жойига сафарбар этилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадларни ватанга қайтариш ишларини ташкил этишга қаратилган чоралар кўрилмоқда. Мазкур тадбирларни амалга оширишда Татаристон раҳбарияти ва ваколатли органлар томонидан амалий ёрдам ва кўмак кўрсатилмоқда.

Nasaf24.uz расмий канали


Бу сафар бир киши Фарғонадаги цехда содир бўлган ёнғин сабаб ҳалок бўлди

21 декабрь куни соат 14:13 да Фарғона шаҳар “Мустақиллик” МФЙ Кимёгар кўчасида жойлашган солидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани юзасидан хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарувчилар ҳодиса жойига 14:21 да етиб борган ва ёнғин 14:24 да ўраб олиниб, 14:32 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Nasaf24.uz расмий канали


❗️Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бир оиланинг 4 нафар аъзоси Ота ва унинг 3 фарзанди ис газидан вафот этди.

Nasaf24.uz расмий канали


❗️«Умр тезликдан муҳимдир»

Самарқанд шаҳрида Нарпай кўчасида автобус Дамариқ деҳқон бозори олдидаги зебрадан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб ўлдирибди...

Шиорни автобуснинг орқасига эмас, ҳайдовчини миясига қуйиш керак эди!

Nasaf24.uz расмий канали




Фарғонадаги заправкада содир бўлган ёнғин оқибатида яна 3 киши вафот этди.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Nasaf24.uz расмий канали


Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғинда 1 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаролар тиббиёт ходимлари назоратида.

2024-йил 17-декабрь куни соат 13:43да Фарғона шаҳар, “Янги йўл” МФЙ, А.Яссавий кўчасида жойлашган, кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШ шаҳобчасида суюлтирилган газ тўкиш вақтида техналогик жараёнларни бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида чақнаш содир бўлган ундан сўнг ёнғин юзага келган.

Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 13:47 да етиб бориб, 14:02 да ўраб олиниб, 14:12 да ёнғин батамом ўчирилган.

Nasaf24.uz расмий канали


Паркентдаги ҳайвонот боғида қоровул учта шер ҳужумидан ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳодиса 17 декабрь куни соат, тахминан, тонгги 05:00 ларда содир бўлган. 3 та Африка шери қафасдан ҳайвонот боғи ҳудудига катак эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб чиққан. Сўнг шерлар уларни катакка қайтармоқчи бўлган 1980 йилда туғилган қоровул Ф.I.га ҳужум қилган, қоровулни ўлдирган.

Мазкур ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари томонидан соат 09:00 ларда аниқланиб, 2 та шер ухлатувчи дори воситалари қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер эса маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.

Ҳозирда Паркент туман прокуратураси тергов-тезкор гуруҳи, Экология вазирлиги ҳамда “Тошкент ҳайвонот боғи” ДМ мутахассислари томонидан зарур текширув ва суриштирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Nasaf24.uz расмий канали


⚡️Қарши шаҳар ҳокимлигида махсус куз-қиш штаби ташкил этилди

2024/2025 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Қарши шаҳар ҳокимлигида махсус куз-қиш штаби ташкил этилди.

Ушбу штаб, шаҳарда мавсум давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга хизмат қилади. Куз-қиш штабига мурожаат учун қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин:

☎️ 75-223-24-92, 75-223-25-18

Nasaf24.uz расмий канали


Хоразмда кийим-кечак дўконларида йирик ёнғин содир бўлди

Ё
нғин жойига 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.

Бугун, 14 декабр куни соат 03:03 да Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, «Боғдор» МФЙ, Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:50 да ўраб олинган ва соат 05:00 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Nasaf24.uz расмий канали


Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз этиб белгилади.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 январга белгиланган.

Nasaf24.uz расмий канали


Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида жойлашган боғча биноси ёниб кетди.

Ҳодиса 2024 йил 11 декабр куни кечки пайт содир бўлган. Шу куни соат 20:40 да Паст Дарғом тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар берилган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 20:43 да етиб борган ва 21:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Nasaf24.uz расмий канали


Ўлганиздан кейин сиз учун жонини берадиган шулар. Қолгани қуруқ гап.😅

Яқинларга юбориб қўйинг

Nasaf24.uz расмий канали


⚡️Расман: Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

✅ Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

Nasaf24.uz расмий канали


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧨🧨😂😂

https://t.me/nasaf24uz

Показано 20 последних публикаций.