#биласизми #IPO #капитал_бозори
📈 IPO нима?
IPO (Initial Public Offering) бу – акциядорлик жамияти томонидан инвесторлар чекланмаган доираси ўртасида қўшимча акцияларни фонд биржасида жойлаштириш.
Оддий қилиб айтганда, компания биринчи марта ўз акцияларини кенг оммага - инвесторлар, фондлар, жисмоний шахсларга сотади ва оммавий бўлади.
Нима учун компаниялар оммага чиқади?
🔵Пул жалб қилиш
Ўз акцияларининг бир қисмини сотиш орқали компания ўсиш учун капитал олади: янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги бозорларга чиқиш ва ҳк.
🔵Эътироф ва ишончни ошириш
Оммавий мақом - бу шаффофлик ва назорат. Бу шериклар ва мижозлар ўртасида брендга бўлган ишончни оширади.
🔵Шаффофлик ва корпоратив бошқарувни ошириш
IPOга чиқиш юқори ҳисобот стандартларига жавоб беришни ва маълумотларни ошкор қилишни талаб қилади. Бу инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлайди ва компания ичидаги бошқарув амалиётларини яхшилашга ёрдам беради.
Web | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | LinkedIn