💙 Ихтиёрий тиббий суғурта: келажакка ишончСаломатлик – бебаҳо неъмат. Тиббий ёрдам кутилмаганда зарур бўлиб қолиши мумкин, шунинг учун Ўзбекистонда аксарият ўз ихтиёри билан ихтиёрий тиббий суғуртани танламоқда.
🔹 Ихтиёрий тиббий суғурта нима?Бу – аввалдан суғурта қилинган хавфлар бўйича, мурожаат вақтида ортиқча молиявий юкламаларсиз, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятидир.
📋 Суғурта одатда нималарни ўз ичига олади?– мутахассислар маслаҳати;
– лаборатор таҳлиллар ва диагностика;
– амбулатор ва стационар даволаниш;
– шошилинч тиббий ёрдам;
– дори-дармонлар билан таъминлаш (полис доирасида).
✅ Сиз учун афзалликлар:- шифокорга навбатсиз мурожаат қилиш;
- клиникаларнинг кенг танлови;
- ёрдам ўз вақтида кўрсатилишига ишонч;
- суғурта компания ва ассистанслар ёрдами.
💡 Суғурта шартларини ўзингиз танлайсиз: якка тартибда ёки бутун оила учун базавий ёки кенгайтирилган пакетни расмийлаштиришингиз мумкин.Шунингдек, суғурта компаниялари юридик шахслар — яъни иш берувчилар учун, кичик корхоналардан тортиб, йирик корпорацияларгача бўлган турли миқёсдаги бизнес эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ходимлар саломатлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган мослашувчан ва самарали ихтиёрий тиббий суғурта дастурларини таклиф этмоқда.
☝️
Ўз соғлиғингизга ғамхўрлик қилишни оддий қадамдан бошланг — ихтиёрий тиббий суғурта имкониятлари билан танишинг ва ўзингиз учун энг мос ҳимояни танланг.#биласизми #суғурта #ихтиёрий_тиббий_суғурта
Web | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | LinkedIn