Майдонда ор-номус, ғурур талашиш полвонларнинг қонида бор.
Ўзбек йигити болалигидан билагига куч, бошига ақл йиғади. Халқимизда от минишга, кўпкари томоша қилишга қизиқмаган йигит кам бўлса керак.
Бугун вилоят ҳокимлиги, прокуратура ҳамда Адлия, Мудофаа ишлари, Миллий Гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, вилоят Ёшлар ишлари бошқармалари, вилоят ёшлар иттифоқи ҳамда шунингдек, Ўзбекистон Улоқ-кўпкари федерацияси билан ҳамкорликда Давлатобод туманида жойлашган Отчопар майдонида оталиққа олинган ёшлар ўртасида улоқ-кўпкари мусобақаси ўтказилди.
Мазкур беллашувга вилоятимизнинг барча туманларидан юзадан ортиқ ёш чавандозлар ташриф буюриб ҳамкор ташкилотларнинг совринлари учун от сурдилар. Ғолибларга аталган совғалар эгаларига топширилди.
Шунингдек ёшлар сайли доирасида ташкил этилган мазкур мусобақада ош дамланиб, йиғилганларга тортиб этилди.
Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси Ахборот хизмати