Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
Музаффар Абдуллаев 1984 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги иқтисодчи, тармоқлар иқтисодиёти магистри.
Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти молия бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида бошлаб, бош иқтисодчи ва бўлим бошлиғи лавозимларида, 2017-2019 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири, 2019-2020 йиллар давомида Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда 2020-2021 йиллар давомида вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube