Туркиялик меҳмонлар “Муҳташам том маркази” корхонаси фаолияти билан танишдиТуркиядан ташриф буюрган меҳмонлар “Муҳташам том маркази” корхонасига бориб, у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Корхона мамлакатимизда қурилиш саноати учун муҳим бўлган юқори сифатли сендвич панеллар, туника ва том маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Меҳмонлар корхонанинг ишлаб
чиқариш жараёнини кузатиб, замонавий технологиялар қўлланилиши ва маҳсулотларнинг юқори сифатига алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, сендвич панеллар – енгил, мустаҳкам ва иссиқликни яхши ушлаб турадиган материал сифатида меҳмонларнинг қизиқишини уйғотди. Шунингдек, турли хил туника ва том маҳсулотлари ҳам уларни хайратда қолдирди.
Туркиялик меҳмонлар корхона раҳбарияти билан мулоқот қилиб, маҳсулотларнинг ички бозорда рақобатбардошлиги, экспорт имкониятлари ва истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉
Sayt | Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Guruh