NAMOZ VAQTLARI ️| Намоз Вақтлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌝 БОМДОД
🌞ПЕШИН
🌕АСР
🌗ШОМ
🌛ХУФТОН
Намозни Унутманг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Боқий неъмат фоний нарсалардан афзалдир

Орифлардан бири бундай деди: “Агар дунё тугайдиган олтин, охират эса завол топмайдиган сопол бўлса ҳам, охират дунёдан афзал бўлар эди. Ҳолбуки, дунё тугаб битувчи сопол ва охират эса битмас-туганмас олтиндир”.
Бу маънони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларида ҳам ўқишимиз мумкин:
Ибн Мардуя Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дунё ҳаёти мато (ўткинчи)дир. Унинг неъматлари орасида қарасанг, қувонтирадиган, (уйда) йўқлигингда ўзини ва молингни сақлайдиган солиҳа аёлдан яхшиси топилмайди” (Имом Суютий, “Ад-дуррул мансур”).
@mehrob_uz


БОЙЛИК AЙТAДИ – Мени қозон, унут ҳамма нарсани
ЗAМОН AЙТAДИ – Мени таъқиб қил, унут ҳамма нарсани
КЕЛAЖAК AЙТAДИ – Мен учун кураш, унут ҳамма нарсани
AЛЛОҲ AЙТAДИ – Мени эслагин, бераман ҳамма нарсани.


@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
11.12.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Жудаям таъсирли шеър экан. Сизларга ҳам илиндим...

НЕГА ?????

Хаммага шу савол~қидиринг жавоб,
Топганга боримни қилайин тортиқ.
Ёки қирқ кун дуо тилардим савоб,
Ишқилиб суярдим жонимдан ортиқ.!!?

Саволлар.....????
Нега одамларда кўпайган кибр,
Нега ялтоғланиш шу қадар сероб.
Нега қолмаяпти ҳеч кимда сабр,
Нега шукур қилган одамзод ноёб.???
 
Нега арзимаган қоғоз деб нуқул,
Орини, номини сотганлар бисёр.
Нега эрлик каму, ортиб кетди тул,
Нега кўп қизларга бенасиб ёр-ёр.???
 
Нега ака~сингил душманга ўҳшар,
Ёки нега ука шу  қадар кибор.
Нега бегонадек опалар яшар,
Нега оқибатда эмасмиз ҳушёр.???
 
Нега етимларнинг кўпаяр сони,
Нега қариганда Оталар сарсон.
Нега ёши ўтган Онанинг жони,
Қариялар уйида узилса осон.???
 
Нега ўнта фарзанд сиққан бир уйга,
Ота~Она сиғмас қариган чоғда.
Нега даб~дабдабали бўлган хар тўйга,
Бўлмаса бўлмасдай қоламиз доғда.!!!
 
Нега беш маҳаллик намоздан нолиб,
Беш дақиқа вақтга топмаймиз илож.
Нега бир томонда жигарлар қолиб,
Қаёқдаги бойга тилаймиз ривож.???
 
Нега эрлар бунча бемеҳр инсон,
Аёлин кўнглини сўрамас сира.
Нега кўча учун топилган имкон,
Жуфти ҳалоли учун тиласа кир~а.???
 
Нега талпингандан қочаркан бирлар,
Гоҳида қочганга талпинар тинмай.
Нега кўпаймокда кўнгли қинғирлар,
Нега қоқиляпмиз яшаб улгурмай.???
 
Нега аввалгидай меҳр қолмаган,
Нега муҳаббатга бермаймиз кўнгил,
Нега севги билан юрак ёнмаган,
Нега ранжияпти ҳар куни шу дил.???
 
Нега ўн олтига кирмасдан қизлар,
Чимилдиқ кўрмасдан фарзанд кўрмоқда.
Нега йигитларда бўлмагур сўзлар,
Қўллари қонда~ю кўзлар сўқмоқда.???
 
Нега бунчалар Онасиям Отаси каби,
Чет элда юрибди, келай демайди.
Билганини қилиб фарзанднинг бари,
Тарбия деганнинг ғамин емайди.???

Нега~нега шундай қиёматми бу,
Инсонлар ҳаммамиз бўлайлик ҳушёр.
Ахир яшамаймиз абадий мангу ,
Бу дунё шартига турайлик тайёр.!!!


🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇


ДАРАХТ

Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди.

Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...


🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇


ЎЛИМ ОХИРАТНИНГ ИЛК МАНЗИЛИДИР

Ўлим бир эшик. Барча инсонлар ундан ўтади. Эҳ кошки, бу эшикка киргандан кейин менинг уйим қанақалиги маълум бўлса?!

Биродар! Қаранг, қабрдагилар бир-бирларига жуда яқин ётишибди. Лекин улар сиртдан яқин қўшни. Аслида эса, бир-бирларининг ёнига ҳам бора олмайдилар.

Усмон рзияллоҳу анҳу қачон қабр ёнидан ўтсалар, шу даражада йиғлар эдиларки, соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетарди. У кишидан: “Сиз нега жаннат ва дўзахни эсга олганингизда йиғламайсиз. Лекин қабрни кўриб йиғлайсиз?” деб сўрашди. У киши шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабр охиратнинг илк манзилидир”, деганлар. Шунга кўра, агар маййит қабрдаги азобдан нажот топса, ундан кейинги ҳаёт ocoн бўлади. Агар қабрдаги азобдан нажот топа олмаса, у ҳолда ундан кейинги ҳаёт қийин бўлади. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қабрдан кўра дахшатлироқ бирор манзарани кўрмадим”, деганлар”.

Биз учун бу қабрларда ибрат йўқми? Қаранг, бой ҳам, фақир ҳам, зўравон ҳам, кучсиз ҳам, оқ танли ҳам, қора танли ҳам, подшоҳ ҳам, фуқаро ҳам – барча баробар ётибди. Улар дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Бойлик жамлаш ёки қаср қуриш учун эмас, балки, кошки мен бир намоз ўқиш учун муҳлат топсам, кошки бизга бир мартагина “субҳаналлоҳ” дейиш учун фурсат берилса, деб, шу амалларни қилиш учун дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Лекин энди иложи йўқ. Номаи аъмол ёпилиб бўлди. Руҳ жисмдан чиққан. Ҳаёт муҳлати тугаб бўлган. Энди ҳар бир маййит ўз амалининг гарови ўлароқ қабрида ётибди...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
07.12.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!👇👇


•🌙•🌹•🌸•ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!•💐•🕋•🌹•

🌸🍃АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ
ХАЙИРЛИ ТОНГ!🍃🌸

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

Якинларизга хам юборинг бизга кошилинг 👍👍👇👇


Бутун дунёни қўлдан бой берсанг-у, Аллоҳ билан бўлсанг, ҳеч нарса йўқотмабсан!
Бутун дунёни қўлга киритсанг-у, Аллоҳдан йироқ бўлсанг, ҳамма нарсани қўлдан бой берибсан!

@mehrob_uz


Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.

Изоҳ. Ҳамманинг умри бир хил – узун бўлиши имконсиз. Шунинг учун узоқ яшаган инсонни турли ёшдаги яқинлари, суйганлари бир-бир тарк этади ва у тенгқур замондошларидан, ҳатто ўзидан кичикрок ёшдаги яқинларидан ҳам ажраб, ёлғизланиб қолади. Халқимизда ҳикматли бир гап бор: «Ёлғизлик Худога ярашади». Атрофингда сени тушунадиган, англайдиган кишиларнинг қолмаслиги оғир ғам, бу даҳшатли ёлгизлик! Лекин шундай бўлса-да, инсон фитратидаги узоқроқ умр кўришга бўлган майл ҳеч қачон сўнмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам фарзанди соч-соқоли оқариб қарийди, аммо икки хислат унда ёшариб боради: дунёни исташ ва орзу-ҳавас».

Яна бир ривоятда: «Икки хислат яшариб боради: мол-дунёга ва узун умрга бўлган ҳирс» (Имом Муслим ривояти).

Демак, узунроқ умрни орзу қилмайдиган инсон йўқ экан, энди бу ёғида яхши кўрганларингизни йўқотишга сабр қилиш ва даҳшатли ёлғизликка кўникишга тайёр туринг. Яна бир синовга ҳозирлик кўринг, сиз эмасми душманингизнинг эгилиб, мағлуб бўлишини, арзимас ёрдамга муҳтож бўлиб қолишини, хорланишини хоҳлаган, шундай экан, умрингиз узун бўлишини орзу қилинг, барчасини ўзингизда топасиз..!

Шеър:
Умри узун бўлишин орзу этса ким
Ясасин ўзига сабрдан қалкон.
Суйганларин йўқотишга сабр этсин,
Аламдан ўртанишга топсин имкон.
Ким узоқ яшаса, ўзида топур,
Душманлари учун соғинганини
Кўзлардан нур кетур, оёқдан мадор
Кўрур қуриб-қақшаб қолган танини.

“Унвонул баён”дан.

@mehrob_uz


#Ғафлатда_қолманг
📣 Эртага пайшанба!

5 декабрь, 2024
4 жумодус-соний, 1446


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).

– Рўза энг кўп савоб бериладиган амалдир. Чунки ҳар бир қилинган солиҳ амалга ўшанча ё ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши ваъда қилинган. Аммо рўзага бериладиган савоб миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
05.12.2024 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:07
Ифторлик бошланиши: 16:59

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

✅Яқинларга ҳам эслатинг!
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube


Намоз вақтлари:
05.12.2024 - ПАЙШАНБА


ҚАЙГА КЕТЯПМИЗ

Бугун бошқа тилак, бошқа қадамлар,
Ноҳот ўтиб кетди бахтиёр дамлар,
Оқибат, қадрни унутиб бугун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Етимни йиғлатиб, кўзларин ёшлаб,
Шайтонга қўл бериб, ошини ошлаб,
Муҳаббат, меҳрни орқага ташлаб,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Ғийбатга мойилмиз иштиёқлар зўр,
Нафсимиз имонни ўраб олган тўр,
Кўзимиз очиғу қалбларимиз кўр,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Оллоҳга йўқ дилда нолаларимиз,
Йиғлайди соғиниб оналаримиз,
Кимдан ибрат олсин болаларимиз,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Дийдалар тош қотган, эримас кўнгил,
Опанинг гапига кирмайди сингил,
Қадрига етмайди отанинг ўғил,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Дунёга синчковроқ боқмаймиз нечун,
Ҳақ сўзни айтсакда ёқмаймиз нечун,
Шароблар сипқориб келажак учун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Меҳрибон туйғулар дилда тош қотса,
Салгина танбеҳ ҳам кўнгилга ботса,
Тонглар ҳам булутлар ортидан отса,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Тортинмай борамиз ҳиёнатгача,
Руҳимиз етмайди диёнатгача,
Ҳали йўл олис-ку қиёматгача,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Йўқ кунда қилмаймиз сабр бардошлар,
Кибрли нигоҳлар, мағрурдир бошлар,
Мен ҳам шу йўлдаман кўзимда ёшлар,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.

Хуршид Карим

❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹


❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹


⚠️ Сўзлашаётганда гапларимизга диққат қилайлик!

❌ "Бўлди, ОК! Есть киламан" — деманг!
✅ "Инша Аллоҳ!" — деб айтинг!

❌ "Вааауув даҳшат! Қойил!" — деманг!
✅ "Субҳаналлоҳ!" — деб айтинг!

❌ "Супер! Гап йўқ!" — деманг!
✅ "Маша Аллоҳ!" — деб айтинг!

❌ "Чўткиман!" — деманг!
✅ "Алҳамдулиллаҳ!" — деб айтинг!

❌ "Спасибочки, раҳмат" — деманг!
✅ "Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр" (Аллоҳ сизни мукофотласин) — деб айтинг!

❌ "А, давай, пока! Bye bye!" — деманг!
✅ "Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Кўришгунча!" — деб айтинг!

❌ "Салом, қалесан?" — деманг!
✅ "Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" (Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин) — деб айтинг!

❗️Ушбу хабарни яқинларингизга улашинг ҳамда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлинг!

👉 Яқинларингизга улашинг 🙃
✿❀┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅✿❀
Энг яхшиси энг яхшилар учун ❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли кун!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇


Тафсир
НАЖОТ КЕМАСИ

«У
(кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан, Нуҳ чеккада турган (Канъон исмли) ўғлини чақириб деди: “Эй ўғилчам! Биз билан бирга (кемага) мингин! Кофирлар билан бирга бўлмагин!” У (ўғли) деди: “Мени сувдан сақлайдиган бирор тоққа (чиқиб) паноҳ топарман”. (Нуҳ) деди: “Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Илло, У Зот кимга раҳм қилсагина уни (сақлар)”. (Шу пайт) иккисининг ўртасини бир тўлқин тўсди ва (ўғли) ғарқ қилинганлардан бўлди» (Ҳуд сураси, 42–43-оятлар).
“У (кема) уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан...” ояти каримани Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб: “Гарчи тўлқинлар тоғдек баланд, ваҳимали ва қўрқинчли бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ва Нуҳ алайҳиссалом У Зотнинг пайғамбари эканига иймон келтирган инсонлар кемага мингач, асло хавотирга тушмадилар. Аллоҳ таоло уларнинг қалбига сакинат солиб қўйди. Аммо кофирлар ясаган кемаларга минган кишилар қўрқувдан дағ-дағ титрар эдилар. Чунки улкан тўлқинлар кеманинг сузишига, ҳаракатланишига ғов бўлаётган эди”, дейди.


ШАРЪИЙ ҲУКМНИНГ САБАБИ ҲАҚИДАГИ САВОЛГА ЭНГ ГЎЗАЛ ЖАВОБ

Бир киши Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳнинг ҳузурларига келиб: “Аллоҳ таоло фалон нарсани нега ҳаром қилган? сабаби нима? нима ҳикмати ва фойдаси бор?” деб сўрай бошлади. Ҳазрат Таҳонавий қуддиса сирруҳ: “Сиз бир нарсага жавоб беринг. Шунда, мен сизга унинг жавобини бераман”, дедилар.
“Нима нарса?” деди.
Шунда Ҳазрат: “Сенинг бурнинг нега орқага эмас, олдинга қўйилган?” деган савол билан жавоб қилдилар. Шу танбеҳ орқали Аллоҳ таоло ҳар бир ишни Ўзининг ҳикмати билан, Ўзи хоҳлаганидек қилишини, бандаси “нега?” деб сўрашга ҳаққи йўқлигини билдирмоқчи бўлдилар.
Ростан ҳам инсоннинг кўракдеккина ақли Аллоҳнинг бутун ишлари ҳикматини қамраб ололмайди. Бугунги даврда илм-фан тараққий топганига қарамасдан, мана шу кичкинагина ақлни ҳам буткул ўрганиб чиқа олгани йўқ. Шунчалар ожиз бўлишига қарамасдан, банда, фалон нарса нега ҳаром қилинган? бу нарса нега ҳалол? деб, Аллоҳ таолонинг бутун ҳикматларининг тагига етишни хоҳлайди. Ҳолбуки, у ўзининг хилқатидан бехабар... Бу каби саволлар Аллоҳ таолонинг буюклигини англамаслик оқибатида пайдо бўлади. Ҳазрат мазкур савол ила сўровчига ана шу маъноларни уқтирмоқчи бўлдилар.

“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.


Намоз вақтлари:
04.12.2024 - ЧОРШАНБА

Показано 20 последних публикаций.