Чап қўлда тасбиҳ ўгириш мумкинми?
❓Савол: Чап қўлда тасбеҳ ўгириш жоизми, масалан, автоулов ҳайдаганда ўнг қўл банд бўлган ҳолатларда.
📥Жавоб: Чап қўлда тасбеҳ айтиш жоиз. Зеро, чап қўл ўнг қўлга ёрдамчи ҳисобланади. Уламоларимиз таъкидлашича, тасбеҳ айтишга буйруқ сифатида келган оят ва ҳадислар мутлақ келган, ўнг қўлда тасбеҳ айтиш билан қайдланмаган. Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқлари билан тасбеҳ санаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Зикрларни санашда айнан бармоқлардан фойдаланишнинг сабаби, қиёмат кунида гувоҳлик берувчи аъзолар қаторида бармоқлар ҳам борлигидир. Бу ҳақда Юсайра розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга хитоб қилиб бундай деганлар: “(Эй аёллар!) Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) ва тақдис (Субҳанал маликил қуддус) айтишни ўзларингизга лозим тутинглар! Ва бармоқ учлари билан ақд қилинглар (сананглар)! Чунки (қиёматда) бармоқ учлари масъул ва сўзловчидир. Ғафлатда қолиб раҳмат (сабаблари)ни тарк қилманглар!” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисда “бармоқ учлари” сўзи ўнг қўл билан қайдланмади, балки умумий келтирилди. Шунга кўра зарурат бўлган ҳолатларда чап қўлда тасбеҳ айтишнинг зарари йўқ. Аммо ўнг қўлда айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки Ойша онамиздан қуйидагича ҳадис ворид бўлган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларида таҳоратда, соч тарашда, ковуш кийиш (кабилар)да имкон қадар ўнгдан бошлашни ёқтирар эдилар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz