Норин туманида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Норин тумани "Қўшариқ" МФЙ ҳудудида ўтказилиб, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.
Унда туман прокурори А.Турғунов ва масъул ташкилотлар рахбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Муҳокамада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уларнинг салбий оқибатларини бу жойда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги таъкидланиб, мутасаддиларга тавсиялар берилди.