❗️
Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилдиБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Халимов маълум қилди. ✅Тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ
190 та жиноятга барҳам берилди.
✅Солиқ ҳуқуқбузарлиги тўғрисида тадбиркорларни хабардор қилиш ҳамда профилактика чоралари орқали жиноят ишлари қўзғатмасдан
15,3 млрд сўм солиқларнинг ихтиёрий равишда давлат бюджетига тўланиши таъминланди.
✅Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш борасида кўрилган чоралар натижасида тамакининг ноқонуний айланмаси
22 фоиздан 9 фоизга, алкоголнинг яширин айланмаси 35 фоиздан 18 фоизга қисқарди.
✅Натижада, биргина тамакининг акциз солиғи тушуми
31 фоизга ошди.
🖊
БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк