Оталиққа олинган ёшлар муаммоси доимий равишда прокурор назоратида.
Тўрақўрғон туман прокурори А.С.Юсупов ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда. Тегишли масъулларнинг ҳам иштирок этиши муаммоларга тезкор ечим топиш имконини бермоқда.
Тадбирда 40 нафар оталиққа олинган, пробация ва профилактик ҳисобда турган ёшлар муаммолари кўриб чиқилиб, уларга амалий ёрдам бериш, шу орқали фаол ҳаёт тарзига қайтариш бўйича ёшлар етакчиларига тавсиялар берилди.
Очиқ мулоқот давомида прокурор мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилган ишлар, яратилган имтиёзлар, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтди.