Репост из: Alimoff
Кофе ҳаётни узайтиради, лекин фақат тонгда ичилса
Олимлар бир кун келиб кофе фойдаси ҳақида ягона фикрга келишлари мумкин. Ҳозирча эса турли тадқиқотлардан энг қизиқарли маълумотларни ўрганишда давом этамиз.
Сўнгги тадқиқотлардан бирида олимлар 20 йил давомида 40 000 дан ортиқ инсоннинг маълумотларини таҳлил қилиб, куннинг қайси вақтида кофе ичиш инсон организмига қандай таъсир қилишини ўрганишди.
Маълум бўлишича, агар кофе эрталаб ёки тушгача ичилса, ундан максимал фойда олиш мумкин. Хусусан, кун давомида икки стакан кофе ичиш юрак хасталиклари сабабли ўлим хавфини 31% га камайтиради.
Шу билан бирга, кофе куннинг қолган вақтида ичилса, бундай ижобий натижалар аниқланмаган. Яъни, кечқурун ёки кун давомида кофе истеъмол қилиш ҳаёт узайиши билан боғлиқ эмас.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, нафақат қанча ва қандай кофе истеъмол қилишингиз муҳим, балки уни қайси вақтда ичишингиз ҳам аҳамиятга эга. Эҳтимол, келажакда вақтга боғлиқ тавсиялар янада катта аҳамият касб этади.
Олимлар кофенинг эрталаб фойдалироқ бўлишини унинг циркад ритмларга ва мелатонин ишлаб чиқарилишига таъсири билан боғлашмоқда. Кечқурун кофе ичиш уйқу бузилишига олиб келиб, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир қилади ва яллиғланиш жараёнларини кучайтириши мумкин.
🧠@nurbekalimov