БАРЧА ҲОЖАТЛАРИНГИЗНИ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН СЎРАНГ.
Банда ўзининг барча ҳожат ва эҳтиёжларини фақат ва фақат Аллоҳдан сўраши лозим. Ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
ليَسألْ أحدُكم ربَّهُ حاجَتَه كلَّها، حتّى يسألَهُ الملحَ، وحتّى يسألَهُ شِسْعَ نعلِهِ إذا انقَطعَ
Яъни: «Сизларнинг ҳар бирингиз барча ҳожатларини Раббисидан сўрасин. Ҳатто тузни ҳам айнан Ундан сўрасин, ҳатто оёқ кийимининг боғичи узилиб кетса, уни ҳам У Зотдан сўрасин» (“Сунани Термизий”, 3537, “Мишкоти шариф”, 196).
Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, банда ўзининг барча ҳожат ва эҳтиёжларида Аллоҳ таолога юзланиши лозим. Гарчи у эҳтиёж жуда кичик ва арзимас бўлса ҳам. Масалан, туз керак бўладими ёки пойабзалининг боғичи узилиб кетадими, фарқи йўқ, ўшанда ҳам фақат Аллоҳ таолодангина сўраш лозим, бошқадан эмас!
"Дуо мўминнинг қалқони" китобидан 35-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 07.01 даги 03-07/65-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.
@muttaqiyuz