Muttaqiy.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Абдулқайюм Комилнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Каналимизда Ҳинд уламоларининг китобларидан таржималар бериб борилади.
Каналимиздан мақолалар ва маълумотлар олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Эй Роббим, бизга Ражаб ва Шаъбонни муборак қилгин ва Рамазонга етказгин!


Репост из: MuslimShosh.uz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ҚУРЪОНИЙ ДУО

‎رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

Роббишроҳлий содрий. Ва йассирлий амрий. Ваҳлул ъуқдатам миллисааний. Йафқоҳуу қовлий.

Маъноси: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар.»

(«Тоҳо» сураси, 25-28 оятлар).


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

❓CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".


«“Ё Аллоҳим! Қуръонни қалбимнинг баҳори қилгин”, деб дуо қилар экансиз, Мусҳафингизни очинг, ўқинг ва Аллоҳнинг Каломини тафаккур қилинг. Қуръон ўқиш учун вақт ажратинг. Ҳар куни шу тартибга риоя қилинг. Шундагина Каломуллоҳ қалбингиз баҳори бўлади.
Қуръон токчада турса ёки баъзи хонадонлардаги каби зийнат учунгина олинса, асло киши қалбининг баҳори бўлмайди».

Шайх Абдураззоқ Бадр


​​ТЎРТ РАКАТЛИ НАМОЗ ЯРМИДА САЛОМ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#намоз

❓1497-CАВОЛ: Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин адашиб салом бериб юборса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар салом бериб, гапирган ёки ўрнидан туриб кетган бўлса, намозни қайтадан ўқийди. Агар салом бераётиб ёки салом бериб бўлгач, ҳеч нарса демаган бўлса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Бадоеиус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


«“Ё Аллоҳим! Қуръонни қалбимнинг баҳори қилгин”, деб дуо қилар экансиз, Мусҳафингизни очинг, ўқинг ва Аллоҳнинг Каломини тафаккур қилинг. Қуръон ўқиш учун вақт ажратинг. Ҳар куни шу тартибга риоя қилинг. Шундагина Каломуллоҳ қалбингиз баҳори бўлади.
Қуръон токчада турса ёки баъзи хонадонлардаги каби зийнат учунгина олинса, асло киши қалбининг баҳори бўлмайди».

Шайх Абдураззоқ Бадр


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma

Ayollar islom nigohida.

«Hazrati Ali» jome' masjidi imom xatibi fazilatli ustoz Salohiddin domla Abdulg‘affor o‘g‘li

27.12.2024

@islohuz


«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)


​​САФАРДАГИ НАМОЗ
#намоз

❓1477-CАВОЛ. Иш фаолиятим сабаб уйдан чиқиб 200 км узоқликда 14 кун ишлайман. Охирги марта ишга боришимда, 14 кундан кейин яна бир олис жойга 13 кунга боришни режалаштирганман. Сўнгра уйга қайтаман. Намозларимни қаср қилиб ўқийманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатга қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз манзилингиздан 90 км.дан узоқда 14 кун, сўнг бошқа жойда 13 кун туришни ният қилгансиз. Мусофир бир шаҳар ёки қишлоқда камида 15 кун туришни ният қилмагунича муқимга айланмайди. Гарчи сиз жами 27 кун сафарда юрсангиз ҳам, 15 кун бир жойда туришни қасд қилмагансиз. Бу ҳақида фатволарда шундай дейилган:
وَلَوْ نَوَى الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فِي مَوْضِعَيْنِ فَإِنْ كَانَ كُلٌّ مِنْهُمَا أَصْلًا بِنَفْسِهِ نَحْوَ مَكَّةَ وَمِنًى وَالْكُوفَةِ وَالْحِيرَةِ لَا يَصِيرُ مُقِيمًا وَإِنْ كَانَ أَحَدُهُمَا تَبَعًا لِلْآخَرِ يَصِيرُ مُقِيمًا
“Мусофир иккита жойда 15 кун туришни ният қилса, агар улардан ҳар бири Макка ва Мино ҳамда Кўфа ва Ҳирот шаҳарлари каби аслий (алоҳида) шаҳар ёки қишлоқ бўлса, муқимга айланмайди. Агар улардан бири бошқасига тобе бўлса, у ҳолда муқимга айланади” (“Фатовои оламгирийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


#_Қуръоний_дуолар

*ҒОР ЭГАЛАРИ дуоси*

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
رَبَّنَا آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا
*

✅Ўқилиши: _«Роббана атина милладунка роҳматав ва ҳаййиъ лана мин амрина рошада».
🔶Маъноси*:
«Эй Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғрилагин».

Каҳф сураси, 10-оят.


*«Илм – хазина, унинг калитлари – савол. Сўранглар, сўраш туфайли тўрт киши савобга эга бўлади: сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи».
*Имом Байҳақий ривоя
ти


#Ҳадис #duo
_Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик_...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.


ЎЗИ БИЛСА БЎЛДИ

Хотиржам бўлинг. Сизнинг исмингиз ҳеч қаерда таниқли бўлмасада, Аллоҳ сизни танийди...
Одамлар билмасада, У сизнинг қалбингиздаги яхшиликни билади...
Ҳамма билмасада, сиз оладиган кўнгилларни У билади...
Кишиларга кўрсатмасангизда, У сиздаги содиқликни билади...
Ярим кечаси ҳамма ухлаб ётганида қилган ибодатингизни ҳеч ким билмасада, У билади...
Қуръон ёдлаётганингиз одамлардан махфий бўлсада, У билади...
Кишилар сизни намозхон ёки рўзадор деб дафтарларига ёзиб қўйишмасада, У ёзиб қўяди...

Пайғамбарлар сони бир ривоятда бир юз йигирма тўрт мингта, бошқасида икки юз йигирма тўрт мингта дейилган. Қуръонда йигирма бештагина пайғамбар зикр қилинган. Қолганлари қани? Уларни ким танийди бугун?! Танимаслигимиз уларга зарар берадими?!
Шуни биламизки, улар бурчини бажариб, вазифасини ижро қилиб, омонатни адо қилиб вафот қилишган. Аллоҳнинг билиши уларга етади...!

Абу Зуръа роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида саҳобалар сони бир юз ўн тўрт минг эди!".
Шунча саҳобадан нечтасини танийсиз. Танимаганингиз уларга зарар берадими? Яхши таниса энг буюк олимимиз бугун уларнинг ўн мингтасини танир. Қолган бир юз тўрт мингги қани?!
Улар вазифаларини адо қилиб дунёдан ўтишган. Уларни Аллоҳнинг билиши етади!

Аллоҳнинг билиши етади биродарлар!






БАРЧА ҲОЖАТЛАРИНГИЗНИ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН СЎРАНГ.

Банда ўзининг барча ҳожат ва эҳтиёж­ларини фақат ва фақат Аллоҳдан сўраши лозим. Ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

ليَسألْ أحدُكم ربَّهُ حاجَتَه كلَّها، حتّى يسألَهُ الملحَ، وحتّى يسألَهُ شِسْعَ نعلِهِ إذا انقَطعَ

Яъни: «Сизларнинг ҳар бирингиз барча ҳожатларини Раббисидан сўрасин. Ҳатто тузни ҳам айнан Ундан сўрасин, ҳатто оёқ кийимининг боғичи узилиб кетса, уни ҳам У Зотдан сўрасин» (“Сунани Термизий”, 3537, “Мишкоти шариф”, 196).
Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, банда ўзининг барча ҳожат ва эҳтиёжларида Аллоҳ таолога юзланиши лозим. Гарчи у эҳтиёж жуда кичик ва арзимас бўлса ҳам. Масалан, туз керак бўладими ёки пойабзалининг боғичи узилиб кетадими, фарқи йўқ, ўшанда ҳам фақат Аллоҳ таолодангина сўраш лозим, бошқадан эмас
!

"Дуо мўминнинг қалқони" китобидан 35-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 07.01 даги 03-07/65-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.

@muttaqiyuz


ДУОДА ЙИҒЛАШ.

Яна бир муҳим гап шуки, Аллоҳга дуо қилганда кўп йиғлаш ва ёлвориш ҳам жуда лозим ишдир. Ҳадислар ва саҳобаларнинг осорларида йиғлашга буюрилган ҳам. Чунончи, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

يآ أيُّها النّاسُ، ابْكُوا، فإنْ لم تَبْكُوا فتباكَوْا

Яъни: «Эй Одамлар! Сизлар йиғлаб туринглар. Агар йиғламасангиз, у ҳолда ўзингизни йиғлаганга солинглар» (“Сунани Ибн Можа”, 4186).
Бошқа бир ҳадисда Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар сизлар мен билган нарсаларни билганларингизда эди, кўп йиғлаб, кам кулар эдинглар. Агар сизлар мен биладиган нарсаларни билганларингизда эди, у ҳолда ҳар бирингиз саждага йиқиларди. Ҳатто унинг бели синиб тушар ва у (Аллоҳга йиғлаганча) фарёд қилар эди. Ҳатто овози чиқмай қолар эди. Бас, сизлар йиғланглар, бордию йиғлай олмасанглар, у ҳолда ўзингизни йиғлаганга солинглар» (“Аз-зуҳду лил-Ҳаннод”, 1/270).
Бу ҳадисларда гарчи хоссатан дуода йиғлашнинг зикри бўлмаса-да, лекин шу даража маълум бўлдики, йиғлаш зарурдир ва унинг бир муҳим ўрни дуодадир.


"Дуо мўминнинг қалқони" китобидан 64-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 07.01 даги 03-07/65-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.

@muttaqiyuz

Показано 20 последних публикаций.