Давлат харидлариям ўйинчоқ бўлиб кетди. Мана бу тендерни қаранг. Тендер номини обрўсизлантирадиган нима иш бўлса, барчаси мужассам. Тўғридан-тўғри шартнома имзолаб қўя қолсаям бўларди.
Битта агентлик бир кунда бир хил маҳсулот учун 3 та лот қўйган, тендер талаблари 100 фоиз комиссия ихтиёри билан ҳал бўладиган қилиб қўйилган, фирмалар тендер эълон қилингандан кейин очилган, камига ҳамма лотларда захира ғолиб ҳам битта фирма - Family Capital (номи ҳам қандайдир маъжозий). Family Capital ҳам ўз вазифасини аъло даражада бажариб, лотнинг бошланғич нархидан 1 сўм ҳам арзон нарх таклиф қилмаган. Чакана нархда 3 млн. сўмлик тикув машинасини 6 млн.дан камига бермайман деб туриб олган.
Ғолиб ва захира ғолибдан ташқари рақибларнинг ҳеч бири талабларга жавоб беролмаган. Вахоланки, у талабларни 2 кунлик фирмалар ҳам бажаряпти.
Буларниям тушунса бўлади. Вазир-у ҳокимлар триллионларни тендерсиз олаётганда, бизники нима бўпти деб ўйлай бошлаган, менимча. Ҳамма нарса очиқ-ойдин кўриниб турган бўлсаям ҳеч ким жазоламагандан кейин нимани кутиш мумкин!?
Хуллас, тизимни ўзгартириш керак. Биринчидан, инсон омилини камайтириш мақсадида экспертлик баҳоси умумий баллнинг 20 фоизидан ошмайдиган талаб қўйиш керак. Иккинчидан, қатнашчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ юкланиши керак. Шунда қатнашчиларнинг ўзлари ҳам баҳолар холис берилишини бошқариб тура олишади. Учинчидан, шунча нарса эълон қилиняпти, тендерлар нохолис ўтказилаётганлигини аниқлаш учун каллани ишлатиш ҳам шарт эмас, кўз кўрса бўлди. Шулар бўйича мансабдорлар жазоланиши керак. Ҳисоб палатаси бюджетни ўмаришаётганлигини жойларга чиқмасдан аниқласа ҳам бўлади.
P/s: Бундай идораларни тезроқ тугатиш керак. Ёрдамчилари порахўрлик қилгани етмагандек, "катта"лариям ўмариш билан банд.