Muttahambankirlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Қинғирлик қилаётган банкирлар канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Банкирлар маҳаллаларда ҳожатхона ўрнатишмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лифт импорт қилувчиларнинг мувофиқлик сертификатлари вақтинча тўхтатилибди.


Тошкент вилояти Марказий банкида бугун йиғилиш, шекили. Чироқлар ёниқ, атроф тўла хизмат машиналари


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Халқ ижоди




Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин!


Банкларнинг биринчи ўринбосарларига янги вазифа

https://regulation.gov.uz/uz/d/94013


СҚБ банкоматларида комиссия 1,5 фоиз бўлибди


Маҳалла уюшмасига тезроқ иш топиб бериш керак

Эски иш жойимдан иши йўқ одамлар нима қилишини билмаса, ўзига иш яратарди. Масалан, юриб турган процессни орасига ўзининг структурасини тиқарди, автомат ўтиши керак бўлган нарсаларга "ручной" режимлар қўшарди ёки қанақадир янги қоғозбозликлар жорий қилишга ҳаракат қиларди.

Уюшма раисининг топшириғи шуларни эслатиб юборди. Унга кўра, маҳалла раиси 7:00 да хормейстер, 7:45 да мактаб қоровули, 8:15 да чопар ҳамда ундан кейин психолог ва бошқаларга айланар экан. Ҳаммаси ўйлаб топилган ишлар-да, энди.

Шу ишларни қилмасак бўлмайди дейишса, маҳалла биносига катта карнай қўйиб, ҳар куни 7:00 да мадҳия қўйиладиган қилиб созлаб қўйилса ҳам одамлар қўшилиб айтаверади. Мактабларга юзни таниш қурилмасини қўйишса, автомат йўқлама қилиб базага юклайверади. Ҳеч ким отда хат ташиши керак эмас.

Хуллас, уларга мантиққа тўғри келадиган, бошқа нарсаларни ўйлашга вақт қолдирмайдиган тайинли иш топиб бериш керак (аслида, структурани тугатиб юборса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди).


Кредитларни сўндириш тартиби ўзгаради

Аҳоли ҳамда тадбиркорларга ажратилган микроқарз ва кредитларни сўндириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Муддати ўтган асосий қарз ва муддати ўтган фоизлар.
2. Жорий давр асосий қарзи ва фоизлари.
3. Жарима ва пенялар.

Бу кредитларни ўз вақтида қайтаришга рағбатни пасайтиради. Масалан, пеняни умуман тўламай юриш мумкин.


Репост из: Муҳрим
“Муттаҳам банкирлар” каналибоп бир хабар ҳам келибди:

“5 февраль куни эрталаб бир давлат банкининг мобил иловасидан бошқа картага пул ўтказгандим. Картадан пул ечилди, лекин нариги картага тушмади. Пул ҳеч қаерда йўқ.

Ўша куни соат 10:00 да банкка мурожаат қилиб, ариза қолдирдим. Кун давомида 2-3 марта мурожаат қилдим, колл-центрига нақд бир соатда навбатим келди. Улардан фақат “дежурний” жавоб эшитасан: “Мурожаатингиз техникка юборилган”.

Пул жуда зарур эди, роса асабийлашдим. Кеча, 6 февраль куни тушгача ҳал қилиб беришди. Унгача қанча асабларим бузилиб кетди.

Бир қизиқ жойи: гаплашгандан кейин колл-центрни учта мезон – кутиш вақти, ходим муомаласи ва ходим жавоби бўйича 1 дан 5 гача бўлган рейтингда баҳолаш керак экан. Лекин, буни қарангки, на 1, на 2 ва на 3 баҳо қўйиб бўларкан.

Бу рақамларни боссам, “хато рақам тердингиз” деб кейинги саволга ўтиб кетади. Табиийки, колл-центр ишини ўзим хоҳлагандек баҳолай олмадим. Мижоз муаммосини ҳал қилиш тезлиги жуда пастлиги етмагандай, мижоз баҳосини ҳам ўзларига мослаб олишибди”.

PS. Муштарий банк номини ёзмабдилар. Ҳай, майли.


Қандай қилсак, янада қийинроқ бўлади? (с)


Орган ходимларини тасвирга олиб тарқатишни чеклашга оид нормага эҳтиёж йўқ дейишибди.

Албатта, эҳтиёж бўмайди-да, чунки жазолайман деса, хоҳлаган модда билан жазолашаверади. Масалан, Бухоро ва Қашқадарёда бу турдаги қоидабузарликлар, аллақачон жазоланган экан. Менимча, шу 102 та ҳолат ҳам жазосиз қолмаган бўлса керак.

Ундай бўлса, мақсад нима? Ҳақиқатни одамлардан яширишми?


2024 йил 1 февралдан бир неча турдаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб киришда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинади.

Рўйхат:
akfabuild.com/products
artelgroup.org/catalog-artel


253-102=151 (60%)

Видеоларнинг ярмидан кўпи ҳақиқат экан-ку


Янги йилингиз билан!


Банкир деган улуғ номга доғ туширибди.


Давлат банкларига Янги йилга "қотар" қилиш тақиқланибди.


Қанча-қанча амалдаги ва собиқ банкирлар юракни ҳовучлаб ўтирган бўлса керак.

Показано 20 последних публикаций.