Бир пайтлар қатқоринига мих тиқилгани учун сўйишга тўғри келган ола сигиримиз эсингдами? Пешонаси қашқа бузоқчаси бор эди. Сигиримизни сўйган қассоб катта тоғорага солинган гўштни ошхонага – онамнинг ёнига келтириб, “Буни нима қиламиз энди, янга?” деб сўрагани кўз олдимдан кетмайди. Тоғорадаги ғалати рангли гўшт – серсут сигиримизнинг елини эди. Ундан қон аралаш сут оқиб турарди. Тоғорани яримлатган қонталаш сут...
Онам елинни нима қилишини билмай, томорқамиздаги марвартак тут остига кўмдирган, мен эса бу воқеадан кейин икки йилгача сут ичолмай юргандим.
...Яна бир кун ўтди. Онам келди. Кўзи тўла ёш-у, ўзини дадил тутишга уринади. Онагинам-а!
Барибир ўзини тутолмади. Айтишича, сени мозорга кўмдиришга кўнгли бўлмабди. Тирик боламнинг аъзосини мозорга бермайман, дебди. Онамнинг амри билан укам, укагинам сени ҳовлимиздаги мурут* дарахти остига кўмибди.
Ўша кеч тушимга мурут дарахтимиз кирди. Бошини егудай мева солганмиш, ҳар бир мевасидан сут оқиб турганмиш. Оппоқ сут...
***
... Кунларни санамай қўйдим. У ҳамон хўмрайганча келиб-кетиб юрибди. Палатамга киради, кўпинча бир сўз демайди, хўрсинади, ҳаммасига мен айбдордек аламнок қарайди.
Касалхонадан чиқиб қаерга боришни ўйлайдиган кунлар яқинлашди. Албатта, бошланишига онам олиб кетади. Лекин барибир келинлик уйимга қайтишим керак. Уйга қайтишимга У қандай қарар экан?
... Бир ой қизлик уйимда яшадим. Болалар дадасини соғингач, мажбур уйга қайтдим. Қайтдим-у, мени бу ерда ҳеч ким кутмаётганини пайқадим. Қайнона-қайнотам ўнғайсизгина қаршилашди. Унга эса ҳамма нарса барибир эди.
Келиб-кетувчилар кўп. Астойдил ҳол сўрагандан томошаталаб кўп. Бир кун томошаталаб йўқлагувчилардан бири сўз қотди:
-Эрингиз анави Мафтуна билан топишиб олганмиш.
-Мафтуна ким?
-Бекназар аканинг эрдан қайтган қизи-чи?
Дарров-а? Операция бўлганимга қанча бўлди? Энди бир ярим ой тўлди шекилли? Нархимиз шунчалик экан-да. Тақдир текислаган кўксимдан аччиқ-аччиқ кулги отилиб чиқди.
Кўп нарсага бефарқ бўлиб қолдим. Мени дунёга боғлаб турган танҳо ришта – болаларим эди. Кучим, умрим етганича уларни оёққа қўйишни, уларга нимадир ўргатишга улгуришни истардим. Зеро, шифокорим хавф тўлиқ ўтиб кетмаганини, касаллик қачондир қайтадан илдиз отиши мумкинлигини айтиб огоҳлантирган эди.
Бироқ У негадир менга бу имконни беришни истамаётганди. Ҳолбуки, Ундан ҳеч нима талаб қилмасдим: на меҳр, на вафо. Шунчаки сўнгги кунимга қадар болаларимнинг онаси бўлиб қолгим келарди.
Бир куни шом пайти телефонимга хабар келди. Хабар Ундан эди. Ҳув ўша, сой кўприги устида учрашганимиздаги каби юрагим ҳаприқиб кетди. Сурат шаклидаги хабар менинг шошқалоқ ажалимга ўхшарди – У ўша аёлни қучиб тушган суратини юборганди.
Суратлар пайдар-пай келадиган бўлди. Суратлар кундан-кун шармисор тусга кирди. У менинг имконларимни қисқартиришга астойдил киришган эди.
...Бир пайтлар отам амазон аёллар ҳақида ўқиб берганини эслайман. Жангда халал бермаслиги учун бир сийнаси кесилган аёллар ҳақида... Мени тўкис амазонга айлантирган тақдирдан нафратланаман. Қани, тақдирим одам шаклида бўлса-ю, юзига тупурсам.
Унинг уринишлари тез кунда мева берди. Танамдаги оғриқлар қайтадан уйғонди. Елкам ва умуртқамнинг санчиғига чидаб бўлмай қолди. Укам касалхонага ётқизди. Таҳлил қоғозларимни бирма-бир кўздан кечирган шифокорим кўзойнаги остидан ачинишла қаради:
-Нимадан бунча сиқилдингиз? Нега касаллик бунчалик тез қайталади?
Индамай елка қисдим. Кучимни тўплаб жилмайишга уриндим.
Бояқиш шифокорим ногоҳ кўзига қалққан томчини артди. Дадиллигимни кўтаролмади шекилли. Сўнг кафтини ҳамдардларча елкамга қўйди:
-Айтолмайман, мени кечиринг.
***
Айрилганимиздан кейин орадан бир неча ой ўтганига қарамай, ҳамон хаёлимда сен билан сўзлашардим. Ўша куни дафъатан ўй суриб қолдим. Балки сен ўша – мурут тагидаги жимит қабрда, кичик кафан ичида аллақачон чиришга улгургандирсан? Унда мен нега ҳамон сени ҳис қиламан, нега ўрнинг ҳамон оғрийди? Ё фантом оғриғи деганлари шуми?