-Қани, болангни эмиз-чи, қизим.
Ёш оналарга хос нўноқлик ила гўдакни кўксимга босдим, уят ичида атрофга аланглаганча пушти сўрғичингни чақалоқнинг оғизчасига тутдим. Қизим аввал тамшанди, сўнг ютинди. Сен орқали берилган ризқнинг илк қатралари гўдагимнинг нозик томоғидан ўтганини бутун вужудим билан ҳис қилиб турдим. Ўша лаҳзаларда Тангри келажакка мен орқали озуқа тутаётган, менга марҳамат кўрсатиб, бир эмас, икки ҳаёт чашмасини ато этганди гўё.
Туғруқхонанинг 3-қаватидаги палатамда, бир оз уринган тўшак устида жаннат исли гўдагимни ҳидлаб ётар эканман, руҳимга ёз ёмғиридан кейин тупроқдан кўтариладиган ифор янглиғ ёқимли ҳорғинлик инди.
Энди мен Она эдим. Гўдагининг ризқ-насибаси қўш сийнасидан оқажак қудратли хилқат. Тангри қиз изидан ўғил берди. Ўғил кўрганини эшитганда У дунёга сиғмай қолди. Қаҳ-қаҳ уриб кулди, қувонганидан ўша он ёнида турган қайнонамни даст кўтариб олди. Аввал ўртоқларига ҳақ берди, сўнг элга ош тарқатди.
Бахтим тўкис эди менинг. Тенг-тўшларимнинг гоҳ ҳавасини, гоҳ ҳасадини келтириб, очилиб-сочилиб юрардим. У мени севарди, қиз-у ўғлим ёнимда эди, қайнона-қайнотам ўз қизидек кўришарди. Осуда турмушимдан, бахтимдан сармаст эдим. Гоҳ ойдек тўлишган, гоҳ кундек ёришган жувон эдим. Бироқ қувончим кўпга чўзилмади. Ой-у куним бирдек зимистонга чўмди.
Кутилмаганда ҳаммаси остин-устун бўлиб кетди. Гўё ҳовлимизда бир зилзила содир бўлиб, ўн йиллик рўзғоримни кунпаякун қилгандек.
Ўша кунлари сенда уруғлик картошканинг тугунакларига ўхшаш ғалати безчалар пайдо бўлган, сим-сим оғриб ётардинг. Мен эса узун тунларни иситма ичида ёниб ўтказардим.
***
Кун сайин қувватдан кетдим. Рангим сўлиб-сарғайди, иштаҳам йўқолди. Бир кун У, бир кун ота-онам шифохонага етаклашди. Лекин касалимнинг учи топилай демасди. Сендаги оғриқ кун сайин кучая борди, рангинг кўкимтир тусга кирди. Бир куни шифокорлар ташхис қоғозимга мен қаттиқ қўрқадиган сўзни ёзганларини кўрдим: “Саратон”...
Воҳ, бу дўхтир зоти шафқат нималигини билмайди-я. Бир нечтаси палатамга кириб, сени жарроҳлик йўли билан олиб ташламаса бўлмаслигини айтишди. Акс ҳолда, ўсимта бошқа аъзоларга ўтиши мумкин экан. Музлаб қолдим. Ўша тобда кўзим ҳеч нимани кўрмас, терим ҳеч нарсани сезмас, фақатгина қулоқларим остида жарроҳ-онкологнинг совуққон сўзлари такрор-такрор янграрди:
-Ҳар икки кўкрагингизни ампутация қилмасак бўлмайди...
“Ҳар икки кўкрагингизни...”
Бир неча йилга татиган ўша аламли кечада икки гўдагим учун вазиятга кўникишим, кучли бўлишим кераклигини англадим. Шифокоримдан яхшилаб ўйлаб олиш ва руҳан тайёрланиш учун вақт сўрадим. Шундоқ ҳам амалиётгача бир неча кун тайёрлашар экан.
... У болаларни олиб келди. Кўзлари бир оз қизарган, қовоғи солиқ эди. Мендан ҳам тушкун аҳволини кўриб, дилим оғриди. Қайнанам бериб юборган товуқ шўрвани столга қўйди. Болаларни ёнимда қолдириб, дўхтирнинг ёнига чиқиб келиш баҳонасида эшикка йўналди.
Икки қўлим билан икки гўдагимни қучдим. Мен учун оламдаги ҳамма бошлардан азиз бўлган икки жимит бошни сўнгги бор сенинг устингга қўйдим. Токи онасининг тафтини унутмасинлар, дедим. Овоз чиқармай йиғладим.
У жарроҳ хонасидан янаям қовоғи осилиб қайтди. Англадимки, янаям кучлироқ бўлишим керак экан. .. Жуда-жуда кучли...
***
Операциядан бир кун ўтди. Жонлантириш хонасида кўзимни очганимда, кўкрак қафасим дока билан қалин чирмаб ташланганди. Ёнимда телефон титкилаб ўтирган ҳамшира “Сув ичасизми” деб сўради. Бош чайқадим. Шифтнинг ҳаддан ташқари оқлиги наркоз пайтида кўрганим митти кафан рангини эслатарди.
Дарвоқе, тушимдаги кафан. Унга сен ўралган эдинг. Мен эса сени олиб кетаётган одамлар ортидан йиғлаб чопардим, ялиниб чопардим:
-Илтимос, ундай қилманглар...
Операциянинг учинчи куни дўхтирлар палатамга аллақандай тоғорача билан кириб келишди. Тоғорача ичида вужудимнинг бир бўлаги – сен бор эдинг. Мендан кесиб олинган сен... Бемор ўз кўзи билан кўрсин, амалиёт бекорга ўтказилмаганини тушунсин деб олиб киришибди. Инсон шафқатсизлигининг чек-чегараси йўқ...