Гулнора Каримованинг яна 313 млн доллар пули Ўзбекистонга қайтарилади
Швейцария Ҳукумати Ўзбекистонга Гулнора Каримованинг 313 миллион долларлик активларини қайтаришга рози бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида "Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим" имзоланди.
Бу битимга кўра, тахминан 182 миллион доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилади. Ушбу маблағлар 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан олиб борилган жиноят иши асосида мусодара қилинган эди.
Қайтарилган маблағлар "Uzbekistan Vision 2030 Fund" кўп шериклик траст жамғармаси орқали Ўзбекистонга юборилади. Бу битим 2022 йилда имзоланган аввалги битимга қўшилиб, жами 313 миллион долларни ташкил этади.
Telegram | Facebook | YouTube