"MUSTAQIL- PRESS" AA | "MUSTAQIL" ijtimoiy - siyosiy gazetasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


RASMIY KANAL
Biz orqali yurtimiz va xalqaro maydonda sodir bo`layotgan Ijtimoiy-siyosiy jarayonlar, joylarda ro'y bеrayotgan voqеa hodisalar va yangiliklardan xabardor bo`lib boring!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


☎️Газ, "свет", сув ўчиб қолса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Тезкор қисқа рақамлар:

▪️104
/1104 газ таъминоти учун
▪️1255 сув таъминоти учун
▪️1347иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар учун
▪️1154/@het_admin – электр энергияси таъминоти учун
▪️1055 – барча турдаги коммунал муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун

Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам жўнатинг!

Telegram | Facebook | YouTube


2025 йилда “Очиқ бюджет” доирасида ўтказиладиган ташаббуслар тақвими

“Менинг йўлим” лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади.

«Ташаббусли бюджет» ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади.

Telegram | Facebook | YouTube


Ортиқча вазннинг илк сабаби: кеч уйқуга ётиш

Кеч уйқуга кетиш салбий оқибатларга олиб келади, жумладан:


▪️ Депрессия, диққатнинг йўқолиши ва ортиқча вазн;
▪️ Танангиз етарли даражада лептин ишлаб чиқара олмайди;
▪️ Бу метаболизмни бузади ва вазн ортишига олиб келади.

Идеал уйқу соати 22:00 га қадар, яъни сиз 22 да ухлаётган бўлишингиз керак.

Ишонинг, шу вақтда ухлашни бошласангиз, соғлиғингизда кўп яхши натижаларни сезасиз.

Telegram | Facebook | YouTube


Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

2025 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube


OQUVCHI - YOSHLAR MUZEYGA SAYOHAT QILDILAR

Oqdaryo tuman "Barkamol avlod" bolalar maktabida o‘quvchi-yoshlarni qishki taʼtil kunlarini mazmunli o‘tkazishni tashkil etish bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini amalga oshirish maqsadida yaqinda maktabning "Yosh  ekologik va sayyoh"  to‘garagi aʼzolari Oqdaryo tuman Tarix muzeyiga  sayohat qildilar.

Ustozlari hamrohligida muzeyga sayohat qilgan o‘quvchi-yoshlar yurtimiz madaniyati va sanʼati tarixiga oid qadimiy yodgorliklar bilan yaqindan tanishdilar hamda ozlarini qiziqtirgan mavzu va savollarga javoblar jlishdi.

Ogiloy DAVRONOVA,
Oqdaryo tuman BABM Axborot xizmati xodimi


Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов жорий қилиниши мумкин 

...Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январгача Ўзбекистон ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон -2030 стратегиясини Атрофи-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони муҳокамасида айтиб ўтилган...

Батафсил:👉🏻https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/IMtm3kaXO6G

Telegram | Facebook | YouTube


Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан "кураш тушгани" учун жаримага тортилди

Аввалроқ, Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани, бу эса ижтимоий тармоқларда турли эътирозларга сабаб бўлиб, Экология вазирлиги ҳам муносабат билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Бу ҳаракати билан ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, хабарга кўра, боксчи ушбу қилган иши учун узр сўраб, ўз хатосини тушуниб етгани ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган.

Telegram | Facebook | YouTube


Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 16-ўринда

Trading Economics платформаси тақдим этган энг сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон 196 мамлакат орасида олтин захираси бўйича 16 ўринни эгаллаб турибди.

2024 йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра, дунёдаги энг йирик олтин захираларига эга мамлакатлар эса АҚШ (8133,46 тонна), Германия (3351,53 тонна), Италия (2451,84 тонна), Франция (2436,97 тонна) ва Россиядир. (2335,85 тонна билан).

Дунёдаги энг катта олтин миқдорини ўз ичига захира АҚШда, Нью-Йорк Федерал банки омборида сақланади, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube


Қозоғистонда 30 киши метапневмовирус билан касалланди

Қозоғистонда мавсум бошидан буён 30 киши метапневмовирус билан касалланган. Бу ҳақда "Sputnik Казахстан" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, метапневмовируси кўплаб мамлакатларда ўнлаб йиллар давомида айланиб юрган вируслардан биридир.

Эпидемия мавсуми бошидан буён аниқланган ижобий намуналарнинг 1,6 фоизини метапневмовирус ташкил этган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши даврида ҳавода фаол айланиб юрувчи ва махсус даволашни талаб этмайдиган бошқа турдаги инфекциялар қаторида ушбу вируснинг штаммлари аниқланган.

Маълумот учун, метапневмовирус Хитойда ҳам тарқалгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Telegram | Facebook | YouTube


Янги тизм: тиббий суғурта

Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Навоий  вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинади.

2026 йилда эса ушбу янгилик Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларида татбиқ қилинади.

Ушбу ҳудудларда давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари кафолатланган пакети жорий этилади, энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади.

Telegram | Facebook | YouTube


Фирибгарлар янги даражага чиқишмоқда.

Энди улар сизга телеграм премиум аккаунт совға қилингани ҳақида ёлғон маълумот юборишмоқда.

Улар юборган ҳаволаларни боса кўрманг. Телеграм аккаунтингизга уланиб олишлари ва шахсий маълумотларингизга эга бўлишлари мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube


Маҳалла раислари ва ходимларининг ойлик-маоши камайтирилади

Маҳалла раислари ва тизимнинг бошқа ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик бериладиган устамалар 2025 йил 1 январдан тўланмайди.
Яъни, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамалар бекор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2024 йилдаги ПҚ-455-сон “Ўзбекистон Республикасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 9-илова 14-бандига мувофиқ: Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 28 декабрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 779-сон қарори 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотди.
ЭндиФуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармасидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг маошларига ҳар ойлик устамалар тўланмайди.

Telegram | Facebook | YouTube


Бир қарор мисолида судьянинг савияси

Илма-тешик бўлган пойабзалини кўрсатган ҳолда масъулларга мурожаат қилган ҳайдовчи йигитнинг 15 суткага қамалгани, янги йилни оиласи даврасида эмас, балки панжара ортида ўтказгани кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Адвокат Абдумалик Абдуллаев ҳам ўз саҳифасида бу борада ўз эътирозларини билдирди.

Ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларини бироз ҳиссий ифодалаган Ғ.Дустовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бор ёки йўқлигига ҳозирча ўтмай турамиз.

Бироқ жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ушбу қароридаги мана бу жиҳатларга танқидий тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Биринчидан, қарорнинг воқеа тафсилотини баён қилувчи қисмида гўё-ки ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб иддао қилинган вақт аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, вақт дейилганда йил, ой, кун ва соатлар тушунилади.

Иккинчидан, воқеа тафсилотида гўё-ки, у шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаганлиги иддао қилинган, лекин айнан қандай сўзлар билан ҳақоратлаганлиги, у сўзлар ҳақорат саналиши ёки саналмаслиги мавҳумлигича қолиб кетган.

Ваҳоланки, майда безорилик деб аталмиш ҳуқуқбузарликнинг ягона белгиси бу, жамоат жойида содир этилишининг ўзигина эмас.

Агар шахс муайян шахс(лар)га қарата ҳақорат қилган бўлса, ҳақоратланган шахс (лар)нинг шахсини аниқлаш ва шахсга қаратилган қилмиш, деб баҳоланиши керак бўлиб қолади.

Учинчидан, МжтКнинг 294-моддасидан келиб чиқсак, Ғ.Дустовнинг ушбу вазиятдаги процессуал ҳуқуқий мақоми "маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс" деб юритилиши керак бўлгани ҳолда, ҳали қарор чиқарилмасдан олдин уни "ҳуқуқбузар" деб атаб қўйилган.

Тўртинчидан, қарорда Ғ.Дустовга жазо тайинлашда айбига иқрорлигини гўёки инобатга олганлигини кўрсатиб, амалда эса, модда санкцияси доирасидаги максимал жазони тайинлабди. Кечирасиз-у, биз айбига иқрорликни жазони оғирлаштиришга эмас, балки енгиллаштиришга хизмат қилувчи ҳолатлардан бири деб, билар эдик.

Шу жойида суднинг сўзи билан амали бир бирига мувофиқ келмабди.

Бешинчидан ва ҳаммасидан ҳам кулгилиси, суд жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам инобатга олиб қўйибди.

Ажабо! Маъмурий ҳуқуқбузарликда ижтимоий хавфлилик белгиси ҳам бўлар экан-да?!

Ҳурматли судья хоним!
Жиноятни маъмурий ҳуқуқбузарликдан ажратиб турувчи ягона белгиси бу, айнан ижтимоий хавфлилиги эмасмиди?

дея ёзади адвокат ўз Telegram-каналида.


Ривоят
Бир қари чол битта нон ўғирлагани учун маҳкамага жазолагани олиб келинди.

Чол айбига иқрор бўлди. Ўғирлик қилганини инкор қилишга ҳаракат ҳам қилмади. Лекин айтдики: «Очликдан ўлай дедим». Шунинг учун...

Шунда қози:

-Ўғирлик қилганингни тан олдинг. Энди мен сенга 10$ жарима соламан. Яна шуни биламанки, сенда 10$ тугул, 1$ ҳам йўқ. Чунки ўғирликни йўқчиликдан қилгансан. Ўша 10$ ни мен тўлайман, деди.

Йиғилганларнинг барчаси жим бўлиб қолишди. Улар қозининг ўз чўнтагидан 10$ чиқариб, чол бериши керак бўлган жаримани тўлаганига гувоҳ бўлишди.

Қози йиғилганларга қараб:

-Сизлар ҳам 10$ дан ташлашга маҳкумсиз! Чунки сизлар фақирлар нон ўғирлашга мажбур бўлаётган шаҳарда яшамоқдасизлар!!!

Мажлисда 480$ йиғилди. Қози йиғилган пулларни олиб чолга берди.

Имом Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар сен мусулмонлар юртида бирор камбағални кўрсанг, албатта ўша ерда унинг молини ўғирлаган бой борлигини билгин"-деган...

Telegram | Facebook | YouTube


Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

...Синоптиклар 6-8 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди...

Батафсил:👉🏻https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/AZkglDk8AqX

Telegram | Facebook | YouTube


Давлат "боғча"ларида 2025 йил 1 январдан бошлаб болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларининг янги нархлари белгиланди.

Telegram | Facebook | YouTube


Бугун, 4 январь - «Банк ходимлари куни»

Ушбу байрам билан барча банк иши билан шуғулланувчиларни табриклаймиз ва уларга давлат иқтисодиёти ва молиявий барқарорлигидаги муҳим роли учун миннатдорчилик билдирамиз.

Telegram | Facebook | YouTube


Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади

Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш учун ташкилий қўмита тузилади ва унинг раҳбарлигида махсус чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда Беҳбудий асарларини нашр этиш, спектакл ва фильмлар намойиши, танловлар ва Қаршида кўчага унинг номини бериш белгиланган.

Telegram | Facebook | YouTube


2025 йил ялпи ички маҳсулоти 6 фоиз ўсиши кутилмоқда

...“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилди. (https://t.me/shmirziyoyev/25296?single) ...

Батафсил:👉🏻https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/3FBnjYQsWDq

Telegram | Facebook | YouTube


Ғайрат Дўстов суд залида озод қилинди

Майда безориликда айбланган Ғайрат Дўстов Тошкент шаҳар суд залида озод этилди.

Telegram | Facebook | YouTube

Показано 20 последних публикаций.