Талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилинди
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖнинг маълум қилишча, олий таълим муассасаларининг талабаларига қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинган.
“Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10январга қадар амал қилади”, – дейилади “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi”нинг хабарида.
Эълон қилинган хабарга кўра, чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда eticket.railway.uz сайтидан харид қилиши мумкин экан.
Telegram | Facebook | YouTube