❀ Muslimalar Kundaligi ❀@Muslimalar_uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


#Бисмиллаҳ...☆
◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
🌸...Саодат сабаби ва манбаи Аёлдир. Бундан бошқаси кичик ҳурсандчиликлар холос...🌸
©Айман Ёғий
Диний- Маьрифий ва Ижодий Канал!
Мурожаат @Muslimalar_robot
© Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🔵🔴ФАҚАТ НАМОЗ ҲАҚИДА МАҲСУС КАНАЛ❗️

Сиз намоз ўқимоқчисиз лекин билмайсизми❓

Намоз ҳақида батафсил илмларни билиб олинг! 👇

Майда жойларигача тушинтирилган❗️

🔵НАМОЗ ЎҚИШНИ билмайсизми😊😔?!Унда дарҳол Намоз сабоқлари каналимизга қўшилинг❗️Аллоҳнинг изни билан намоз ўқишни бошлайсиз!!!

Видео бу ерда👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERsSflNPe6dgaZorQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​​​🌙⭐️🌙 Аллоҳ кун буйи мехнат қилиб, кейин дам олишлари учун бандаларига тунни оромбахш қилиб яратди. Тун хам ўз навбатини эгаллаб, атрофга зулмат чўмди. Азизлар, ором олинг, хордиқ чиқариб кучга тўлинг, тонгга куч -кувват тўпланг. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин. 🤲
Хайрли тун азизлар!
🌙⭐️🌙⭐️🌙⭐️🌙⭐️🌙

✨Юлдузларни етаклаб,
🌝Ой ҳам чиқди осмонга.
✨Демак Аллоҳга шукур,
🌝Етишибмиз оқшомга.
✨Сизга ҳайрли оқшом,
🌝Хайрли тун қадрдон.
✨Тонгда сизни уйғотсин,
🌝Саҳар айтилган Азон!

•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••

#Улашинг...!

👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


#Мулоҳаза_учун ☝️

Пушаймоннинг энг ёмони - қиёмат кунидаги пушаймон;

➖ Залолатнинг энг ёмони - ҳидоятдан сўнгги залолат;

➖ Бойликнинг энг яхшиси - кўзи тўқлик;

➖ Зоднинг (йўлга олинадиган озиқ -овқат) энг яхшиси тақво;

➖ Дилга жойланган нарсанинг энг яхшиси яқиндир (аниқ ишонч).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу


♻️Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

🧕 📲 У л а ш и н г

•┈•┈•✿••❁❁••✿•┈•┈•
👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•✿••❁❁••✿•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


💐 ПОК ВИЖДОНЛИ ҚИЗ

Халифалардан Умар (р.а.) бир кечаси кўчаларни айланиб юрарди. Бир уйнинг ёнидан ўтаркан, бир хотиннинг ҳовлида қизи билан жанжаллашиб сўзлаган товушини эшитди ва уй эшиги ёнида туриб уларнинг сўзларига қулоқ солди. Хотин қизига аччиқланиб:
— Нега мен билан тортишасан? Эртага сотиладиган сутимизга бир оз сув қўш,— деди.
Қиз қабул қилмай:
— Ахир халифа Умар ҳамма сутчиларга сутга сув қўшиб сотмаслик ҳақида буйруқ берганини унутдингизми?
— Нега бунча бижирлайсан? Сув қўш дедимми, қўшавер, бизнинг сув қўшганимизни Умар қаердан билади?—деб онаси қизига аччиғланиб сўзлади. Қизи:
— Онажон, ахир халифа сутга сув қўшганимизни кўрмаса, Аллоҳ кўриб турибди-ку! Виждонсизлик қилмайлик!— деди қизи ва онасининг буйруғини рад қилиб тураверди.
Сутчи хотин қизининг сўзларига халифа жуда ҳам завқланди, шу номусли, виждонли қизни ўзига келин қилиб олмоқчи бўлди. Саройига қайтгач, бир неча кундан кейин ўша қизни ўғлига никоҳ қилиб олиб берди, виждонли келинга эга бўлди.

Байт:
Қолмагай тўғрилар иши пинҳон,
Қилмагай тўғри сўз кишига зиён


.Ассалому алейкум ва Рахматулиллоху ва Баракотуху азиз диндошларим.
Хайрли Кун

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


🧕🏻​​​​ХИЖОБИНГ ЕЧМОҚҚА АРЗИМАС!

Хижобингни ечмагил эй гул,
Яхшимизни Аллоҳ саралар.
Сенга ибрат бўлсинлар буткул,
Ул завжаи мутаҳҳаралар.
Биламанки қалбингда Ишқ бор,
Етгувчи бор мазлум охига.
Қулигамас, кечалар ёлбор,
Шаҳаншохлар шаҳаншоҳига.
Ўйламаки Нажот йироқда,
Паноҳ билки топгунча қадр.
"Юқори"дан юқорироқда,
"Тепа"дан хам тепароқдадир.
Санинг орзу қилганинг ахир,
Жоҳилларнинг хаёт тарзимас.
Хар қандайин ўқиш хам охир,
Хижобинг ечмоққа арзимас!

Оиша бўлмаган бошяланг,
Ва хижобсиз юрмаган Хафса.
Қалб эшигинг Хақ учун оч ланг,
Лек бўйсунма хирс бирла нафса.
Ўйламаки хижобим ечсам,
Албат менинг бўлгайдир улоқ.
Вақтинчалик рўмолдан кечсам,
Ўй сурмаки тинчийдир қулоқ.
Билиб қўйки ириллаб тинмас,
Этагингни тортқилаб този.
То сендайлар батамом синмас,
Сендан бўлмас чўчқалар рози!
Маним орзу қилганим асло,
Синиқ дил ё қалбинг дарзимас.
Ман-ман деган ўқиш хам аммо,
Хижобинг ечмоққа арзимас!

Ахир сенга эслатмай нечун
Осон эмас жаннатий бўлмоқ.
Хижоб ечмоқ чин муслима-чун
Хали мозор кирмасдан ўлмоқ.
Ёруғ кунлар олдинда ишон,
Хасратларинг топгайдир якун.
Қалбингда бор иймондан нишон,
Соялангин сен хам СЎНГГИ КУН.
Хижобингга осилган қўллар,
Бир кун келиб муқаррар қақшар.
Ўлим томон элтмоқда йўллар,
Яқинлашиб келяпти маҳшар.
Ўранмоқлиқ Хақ буюрган фарз,
Банданинг бандага қарзимас.
Ўқиб хатто эгалламоқ Марс,
Хижобинг ечмоққа арзимас.

Академик бўлмоқ шаштида,
Наҳот ўзни қилурсан қурбон?
Маъсиятнинг кезмай даштида,
Сайр қилсангчи боғларин Қуръон.
Золим подшоҳ яшамас мангу,
Уч йил олдин кўрдингку кўмдик.
Охир кетиб кўзлардан уйқу,
Ширин-ширин ўйларга чўмдик.
Яхши бўлар хаммаси хали,
Олимлар сўзлашга шайланса.
Ўшал диний идорга асли,
Дин ғами бор муфтий сайланса...
Жойнамозда қилинган дуо,
Бу шаккокнинг бутга арзимас.
На мансаб, на ўқиш, мол-дунё,
Хижобинг ечмоққа арзимас!


09:20-15.09.2019
©Абдураҳмон Мешаян


👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲Hijobga uzatilgan qõllar sinsin😭😭😭

Meni zir titratgan sôz "Nafas olishga qanchalar haqli bõlsam, Hijoblanishga ham shunchalar haqliman" 😭😭😭


Chindan ham ezildim, kõzlarim jiqqa yoshga tõldi 😭😭


Lekin bulada hech bomasa hijobli qiz (ayol)ni himoya qilishga turberadigan erkaklar bor ekan.
Bizda esa shuyam yo'q. Demak haqiqiy Muslim erkaklar yo'q bolib ketyaptimi Deb qo'rqaman...😔
Islomni bilmaganimizdan hammasi,
Bilmagandan,
Amal qilinmagandan,
Allohdan emas , bandasidan qo'rqilganidan!

🤲Allohim o'zing bizni Haq yo'lingdan hech ham adashtirmagin.
Hijobga qarshi chiqgan (maxluq)larni O'zingga kifoya qildik...


👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


#Хижоб_Фарзи_Аьйн!

Муслима синглим! хеч ким сизни авратингизни очиб юришга фатво бера олмайди. Аллоҳнинг амрига итоат этинг. Балки, қиёматда шу амализ сабаб жаннатий бўларсиз. Аллоҳнинг ҳукмини хеч ким ўзгартира олмайди. “Бу ички тартиб-қонун, бунда одоб бор, бунда ҳикмат бор” деганларнинг фатвосига ишониб авратингизни очиб юрар экансиз, улар ҳам жаҳаннамда сиз билан баббаробар азобланишини унутманг!


👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg




​​ФАРҚИМИЗ ҚОЛМАДИ ҒАЙРИДИНЛАРДАН

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн тўрт аср олдин марҳамат қилганлари - охирзамон аломатларига доир ҳадис маъноларидан бир парча:
- Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.

Илонлар ҳамласин бошласа секин,
Қалдирғоч қочаркан бундай инлардан.
Тоза мусулмонман деймиз-у лекин,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Иймонимиз эмас ширин жонимиз,
Тўй бошласак увол қоплаб
нонимиз.
Ароққа лиқ-тўла дастурхонимиз,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Севамиз иғвонинг донин чўқишни,
Олимнинг ортидан иғво тўқишни.
Қирқ ёшда ҳам билмай намоз ўқишни,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Тавбамиз йўқдир-у гуноҳ ҳисобсиз,
Тангрим қолдирмагай буни итобсиз.
Завжалар ҳам
мажбур юрар хижобсиз, Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Афзал билдик иблис бизга
берди тан,
Римда дам олишни Хаж ва
Маккадан.
Судхўрликка кетдик буткул
муккадан,
Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Гуноҳ кўчасида юрдик
дайдиб ҳам,
Хато қилдик Аллоҳ исмин
айтиб ҳам.
Зино қилганлар бор Хаждан
қайтиб ҳам,
Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Қулоқ тинч бўлса бас,
қолсак ҳамки оч,
Кимлардир тақдилар
диндан кечиб хоч.
Масжидга бир бормай
оқартирдик соч,
Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Биримиз шиъамиз,биримиз сунний,
Биримиз табииймиз,биримиз сунъий.
Наҳот шу тариқа бўлармиз
фоний?
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Гўё қолмиш фақат Исломдан исм,
Гўё қолмиш фақат Қуръондан расм.
Мусулмондан эса қуп-қуруқ жисм,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.


©Абдураҳмон Мешаян


«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


ИСЛОМ БУ...

Ислом нафақат масжидда, балки кўчада, ишда хам одобни сақлашдир.
Ислом фақат тўртта хотин олиш эмас, балки уларни ардоқлаш, севиш, эркалаш ҳақларини адо этиш хамдир.
Ислом фақат фарзандларни қори, диндор қилиш эмас, балки математик қори, фақиҳ иқтисодчи, муҳаддис доктор, тақводор архитектор қилиб тарбиялаш хамдир.

Ислом ота-онанинг маййити устида рози бўлинг, деб йиғлаш эмас, балки тирикликларида ҳам рози қилишга харакат қилиш, сизни яхши кўраман онажон, раҳмат сизга, деб қолишга улгуришдир.

Исломда нафақат намоз, рўза, закот, ҳаж, балки атрофдагиларга ёрдам бериш, ҳалол пул топиш, дўстларга табассум қилиш, болаларни эркалаш, ҳасми-ҳалоли билан қўшилиш, бегоналарга хам салом бериш, яхшиликка машина ҳайдаш, яхши овқат ейиш, қувват тўплаш учун хордиқ чиқариш, хамма хаммаси, тўғри ният билан ибодатдир. Ислом нафақат Рамазонда, балки бутун умр мусулмонга ўхшашдир.

Ислом дунёдан тўсиш эмас, унинг ёмонликларидан тўсилишдир.
Ислом дунёдан узилиш эмас, уни зарарсиз тасарруф этишдир.
Ислом хамма жойдадир.
Ислом ҳаётдир.
Ислом нажотдир.


«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кучли маънога эга бўлган видео 2+2=5

Хақиқатни айтсанг Ўласан!
🥶


#Улашинг...!

👉🏻 @Muslimalarr_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


Репост из: ❀ Muslimalar Kundaligi ❀@Muslimalar_uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌸Ассаламу алайкум 🌸
Ва Роҳматуллоҳи
🌸Ва Барокатуҳ.🌸

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ🌤 Азизлар

🤲 Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

🤲 Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

🤲 Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!


#ТОНГГИ_ДУО⤵️

🔰 «Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
🔰 «Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

👉🏻 @Muslimalar_uz🌹


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sabr 3 xil bo'larkan


Яқинларга УЛАШИНГ📲

👉🏻 @Muslimalarr_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


Репост из: ❀ Muslimalar Kundaligi ❀@Muslimalar_uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ

#Ҳайрли_Тонг...🏞

Сизга солиҳ амаллар серхосил бўлган хайрли кун ва узоқ умр тилайман.


🤲🏻 Аллоҳим, Сендан бугун:

🔹Муҳтож бўлганларимизни тўсадиган САТР;
🔸Билмаганларимизни кетказадиган ИЛМ;
🔹Орзу қилганимиздан аъло РИЗҚ;
🔸Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🔹Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!🤲🏼



УЛАШИНГ📲
Каналга обуна бўлиш
•┈•┈•✿••❁❁••✿•┈•┈•
👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•✿••❁❁••✿•┈•┈•


#Бисмиллаҳ.
#Намоз_вақтлари #тақвим
©irfon.uz

Бугун Чоршанба. 18.09.2019.
Ҳижрий -1441. 19 – Мухаррам.



Яқинларингизга ҳам улашинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉🏻 @Muslimalar_uz🌹




Мўмин билан мусулмоннинг фарқи:

Шайх Шаъровий ҳикоя қилади: Сан-Франсискода бўлганимда, шарқшунослардан бири мендан сўради:

- Қуръонингиздаги ҳамма нарса тўғрими?

- Ҳа албатта, деб жавоб бердим.

- Унда нега Аллоҳ кофирларга сизларнинг устингиздан йўл берди? (ҳукмрон қилди демоқчи).

- Қодир Аллоҳ айтади:
«Ва Аллоҳ, харгиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас».
Чунки, биз мусулмонмиз, мўмин эмасмиз!

- Мўминлар билан мусулмонлар ўртасида қандай фарқ бор?

- Мусулмонлар бугунги кунда Исломнинг барча рукнларини — намоз, закот, ҳаж ва Рамазон рўзаси ва бошқа ибодатларни адо этадилар. Бироқ, улар тамомий бахтсиздирлар!
У бахтсизлик — Илмий, иқтисодий, ижтимоий, харбий ва бошқа бахтсизликлар.
У мендан: “Нега улар бахтсиз бўлмоқдалар?” - деб сўради.
Мен: - Агар улар чинакам мўмин бўлсалар, Аллоҳ уларга албатта ёрдам берар эди. Қуръон буни очиқ-ойдин кўрсатди, чунки мусулмонлар мўминлар даражасига кўтарилмадилар. Аллоҳ Ўз каломи Рум сураси 47-оятда шундай дейди:
«Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги хақ бўлди».

• Агар улар Аллоҳ айтганидек мўмин бўлишганида, миллатлар ва халқлар орасида яна ҳам шаъни баланд инсонларга айланишар эди. Бу борада Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасини 139-оятида шундай марҳамат қилади:
«Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар».

• Аммо, улар мусулмонлик даражасида қолишди ва мўминлар даражасига кўтарилишмади. Аллоҳ таоло аш-Шуаро сураси 67-оятда айтади:
"Ва уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар"

- Унда, мўминлар кимлар?

- Буни ҳам жавоби Қуръони Каримда Тавба сураси 112-оятда бор:
«Улар тавба қилувчилар, ибодат қиливчилар, хамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар,яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг худудларини сақлагувчилардир. Ва мўминларга хушхабар беринг».

П.С. Аллоҳни ҳикматига мулохаза юритадиган бўлсак, Аллоҳ таоло ғалаба, нусрат ва ҳукмронликни мўминларга боғлади, мусулмонларга эмас. Демак, мусулмон бўлишни ўзи кифоя қилмайди. Мусулмондан мўмин даражасига кўтарилиб, бир-биримизга ёрдам бермас эканмиз, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармас эканмиз, Аллоҳнинг худудларини сақламас эканмиз, хеч қачон устимиздаги ҳукмронликдан озод бўла олмаймиз.

Аллоҳ барчамизга бир вақтни ўзида хам мусулмон хам мўмин бўлишга муваффақ айласин. Амийн!

┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
©«Фазлиддин Парпиев» каналига уланиш учун силкани устига босинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFM5hcP-fh1aWRR1sg


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


Репост из: ❀ Muslimalar Kundaligi ❀@Muslimalar_uz
#дуо

ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.

#Улашинг...!

👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


Репост из: ❀ Muslimalar Kundaligi ❀@Muslimalar_uz
​​🌹Ассалому алайкум ва рохматуллох ва барокатуҳ

#Ҳайрли_кун азизлар

Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат.

Елкада бўлса ҳам тоғдек оғир юк,
Ниятлар олийдир, мақсадлар буюк...
Мужассам бизларда жуда кўп хислат,
Табиат бағрида эркамиз, суюк!

Нечун, кўзларинггиз мудраб турибди?
Ғафлат уйқусини судраб юрибди.
Мусаффо шабода илҳақдек гўё,
Деразадан сизга қараб турибди.

Эрта уйғонганга барака бисёр,
Ризқ-рўзга мўл-кўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун,
Дастурхонда сизга иссиқ чой тайёр.

Кўчага отланинг айтиб минг шукур,
Шунда қалбинггизда муҳаббат унур.
Яҳши кайфиятда бошланг ҳар кунни,
Гўзал чеҳранггиздан аримайди нур.

Умид бонгингизни урар тўқмоқда,
Тушкунлик қолмайди чалкаш сўқмоқда.
Ҳаётнинг тонг заррин нурини олиб,
Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда.


Кунингиз ФАЙЗЛИ ва БАРАКАЛИ ўтсин🤲

📲 Улашинг!

👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg


#Бисмиллаҳ.
#Намоз_вақтлари #тақвим
©irfon.uz

Бугун Сешанба. 17.09.2019.
Ҳижрий -1441. 18 – Мухаррам.



Яқинларингизга ҳам улашинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉🏻 @Muslimalar_uz🌹

Показано 20 последних публикаций.

89 160

подписчиков
Статистика канала