🧕🏻ХИЖОБИНГ ЕЧМОҚҚА АРЗИМАС!
Хижобингни ечмагил эй гул,
Яхшимизни Аллоҳ саралар.
Сенга ибрат бўлсинлар буткул,
Ул завжаи мутаҳҳаралар.
Биламанки қалбингда Ишқ бор,
Етгувчи бор мазлум охига.
Қулигамас, кечалар ёлбор,
Шаҳаншохлар шаҳаншоҳига.
Ўйламаки Нажот йироқда,
Паноҳ билки топгунча қадр.
"Юқори"дан юқорироқда,
"Тепа"дан хам тепароқдадир.
Санинг орзу қилганинг ахир,
Жоҳилларнинг хаёт тарзимас.
Хар қандайин ўқиш хам охир,
Хижобинг ечмоққа арзимас!
Оиша бўлмаган бошяланг,
Ва хижобсиз юрмаган Хафса.
Қалб эшигинг Хақ учун оч ланг,
Лек бўйсунма хирс бирла нафса.
Ўйламаки хижобим ечсам,
Албат менинг бўлгайдир улоқ.
Вақтинчалик рўмолдан кечсам,
Ўй сурмаки тинчийдир қулоқ.
Билиб қўйки ириллаб тинмас,
Этагингни тортқилаб този.
То сендайлар батамом синмас,
Сендан бўлмас чўчқалар рози!
Маним орзу қилганим асло,
Синиқ дил ё қалбинг дарзимас.
Ман-ман деган ўқиш хам аммо,
Хижобинг ечмоққа арзимас!
Ахир сенга эслатмай нечун
Осон эмас жаннатий бўлмоқ.
Хижоб ечмоқ чин муслима-чун
Хали мозор кирмасдан ўлмоқ.
Ёруғ кунлар олдинда ишон,
Хасратларинг топгайдир якун.
Қалбингда бор иймондан нишон,
Соялангин сен хам СЎНГГИ КУН.
Хижобингга осилган қўллар,
Бир кун келиб муқаррар қақшар.
Ўлим томон элтмоқда йўллар,
Яқинлашиб келяпти маҳшар.
Ўранмоқлиқ Хақ буюрган фарз,
Банданинг бандага қарзимас.
Ўқиб хатто эгалламоқ Марс,
Хижобинг ечмоққа арзимас.
Академик бўлмоқ шаштида,
Наҳот ўзни қилурсан қурбон?
Маъсиятнинг кезмай даштида,
Сайр қилсангчи боғларин Қуръон.
Золим подшоҳ яшамас мангу,
Уч йил олдин кўрдингку кўмдик.
Охир кетиб кўзлардан уйқу,
Ширин-ширин ўйларга чўмдик.
Яхши бўлар хаммаси хали,
Олимлар сўзлашга шайланса.
Ўшал диний идорга асли,
Дин ғами бор муфтий сайланса...
Жойнамозда қилинган дуо,
Бу шаккокнинг бутга арзимас.
На мансаб, на ўқиш, мол-дунё,
Хижобинг ечмоққа арзимас!
09:20-15.09.2019
©Абдураҳмон Мешаян
👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg
Хижобингни ечмагил эй гул,
Яхшимизни Аллоҳ саралар.
Сенга ибрат бўлсинлар буткул,
Ул завжаи мутаҳҳаралар.
Биламанки қалбингда Ишқ бор,
Етгувчи бор мазлум охига.
Қулигамас, кечалар ёлбор,
Шаҳаншохлар шаҳаншоҳига.
Ўйламаки Нажот йироқда,
Паноҳ билки топгунча қадр.
"Юқори"дан юқорироқда,
"Тепа"дан хам тепароқдадир.
Санинг орзу қилганинг ахир,
Жоҳилларнинг хаёт тарзимас.
Хар қандайин ўқиш хам охир,
Хижобинг ечмоққа арзимас!
Оиша бўлмаган бошяланг,
Ва хижобсиз юрмаган Хафса.
Қалб эшигинг Хақ учун оч ланг,
Лек бўйсунма хирс бирла нафса.
Ўйламаки хижобим ечсам,
Албат менинг бўлгайдир улоқ.
Вақтинчалик рўмолдан кечсам,
Ўй сурмаки тинчийдир қулоқ.
Билиб қўйки ириллаб тинмас,
Этагингни тортқилаб този.
То сендайлар батамом синмас,
Сендан бўлмас чўчқалар рози!
Маним орзу қилганим асло,
Синиқ дил ё қалбинг дарзимас.
Ман-ман деган ўқиш хам аммо,
Хижобинг ечмоққа арзимас!
Ахир сенга эслатмай нечун
Осон эмас жаннатий бўлмоқ.
Хижоб ечмоқ чин муслима-чун
Хали мозор кирмасдан ўлмоқ.
Ёруғ кунлар олдинда ишон,
Хасратларинг топгайдир якун.
Қалбингда бор иймондан нишон,
Соялангин сен хам СЎНГГИ КУН.
Хижобингга осилган қўллар,
Бир кун келиб муқаррар қақшар.
Ўлим томон элтмоқда йўллар,
Яқинлашиб келяпти маҳшар.
Ўранмоқлиқ Хақ буюрган фарз,
Банданинг бандага қарзимас.
Ўқиб хатто эгалламоқ Марс,
Хижобинг ечмоққа арзимас.
Академик бўлмоқ шаштида,
Наҳот ўзни қилурсан қурбон?
Маъсиятнинг кезмай даштида,
Сайр қилсангчи боғларин Қуръон.
Золим подшоҳ яшамас мангу,
Уч йил олдин кўрдингку кўмдик.
Охир кетиб кўзлардан уйқу,
Ширин-ширин ўйларга чўмдик.
Яхши бўлар хаммаси хали,
Олимлар сўзлашга шайланса.
Ўшал диний идорга асли,
Дин ғами бор муфтий сайланса...
Жойнамозда қилинган дуо,
Бу шаккокнинг бутга арзимас.
На мансаб, на ўқиш, мол-дунё,
Хижобинг ечмоққа арзимас!
09:20-15.09.2019
©Абдураҳмон Мешаян
👉🏻 @Muslimalar_uz 🌹
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Каналга уланиш»👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6pibDvXLEmaOa7qg