❓Эркак ўтирган жойга аёл ўтириши мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
👉 Саволда сўралган ҳолатдаги вазиятда эркак ўрнига аёл ёки аёл ўрнига эркак ўтириши жоиз. Айрим манбаларда бундан қайтарилган бўлсағда, лекин уни кўпчилик уламолар эътиборга олишмаган.
👉Қолаверса, айрим ҳолларда оммавий транспорт воситаларида ҳомиладор, бемор ёки қариялар ўтиришига зарурат юзага келиб қолиши мумкин. У кабиларни бундан кескин қайтариш қаттиқ қийинчиликка олиб келади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи манбалардаги хос кўрсатмага амал қилиб, тақво йўлини тутиши, ўзини эҳтиётини қилиши ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин уни оммага мажбурий киритиш ва бу масала юзасидан оммани қийин ҳолатга туширадиган фатво бериш динимизнинг енгиллик ва қулайлик каби тамойилларига зиддир.
✅ Бегонанинг ўрнига ўтиришни хиёнат деб баҳолаш катта хатодир. Чунки бу иш аввал айтиб ўтганимиздек, динимизда қайтарилмаган, жоиз амал. Ислом динида эса, мумкин бўлган ишни қилган шахснинг хатти-ҳаракати асло хиёнат деб қаралмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Muslimaatuz
Аёл киши жамоат транспортида ўтириб, туриб кетган ўрни совимасдан ўша жойга номаҳрам эркак киши ёки эркак киши ўтирган жойга номаҳрам аёл киши ўтириши мумкин эмасми? Мен буни жуфтига хиёнат, деб эшитдим. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?