“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига
СОМСАПАЗ ЙИГИТ
Сомса сотиб тургандим,
Бир қиз келди ёнимга.
“Тўртта сомса беринг” деб
Ўт қалади жонимга.
Сомсани битта тишлаб,
Отди шартта юзимга.
Яна бақира кетди,
Ўқрайганча кўзимга.
“Ичида пиёз холос,
Алдабсиз-ку, гўштли, деб!
Мазза топмайди бундан
Ҳаттоки итлар ҳам еб!”
Менинг парвойим палак,
Бундай ҳол кўп бўлади.
Бетимни без қилволиб,
Чўнтакларим тўлади.
Ҳар кун бозорда шундай
Пиёз сомса сотаман.
Сотиб бўлиб, пулига
Ароқ ичиб ётаман!..
Дилмурод ҚЎЧҚОРОВ.
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
СОМСАПАЗ ЙИГИТ
Сомса сотиб тургандим,
Бир қиз келди ёнимга.
“Тўртта сомса беринг” деб
Ўт қалади жонимга.
Сомсани битта тишлаб,
Отди шартта юзимга.
Яна бақира кетди,
Ўқрайганча кўзимга.
“Ичида пиёз холос,
Алдабсиз-ку, гўштли, деб!
Мазза топмайди бундан
Ҳаттоки итлар ҳам еб!”
Менинг парвойим палак,
Бундай ҳол кўп бўлади.
Бетимни без қилволиб,
Чўнтакларим тўлади.
Ҳар кун бозорда шундай
Пиёз сомса сотаман.
Сотиб бўлиб, пулига
Ароқ ичиб ётаман!..
Дилмурод ҚЎЧҚОРОВ.
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali