ЧУМОЛИНИНГ ИСЁНИ
Масал
Чумолилар ичида бир кун битта Чумоли
Ердан бошин кўтариб, бузилди-ку хаёли:
“Ниначилар – роҳатда, пашшалар – фароғатда,
Биз шўрлик чумолилар нечун қора меҳнатда?!
Дарахтлар танасида қуртлар ётар семириб,
Отасидан қолгандек меваларни кемириб.
Ҳаттоки, ўз қадрини билар Қора қўнғизлар,
Тилларанг шафтолини еяр Тилла қўнғизлар!
Эрта-кеч дон ташиймиз, яна ялангоёқмиз,
Гоҳ шудгор, гоҳ асфальтдан ризқ ахтарган саёқмиз!
Вассалом! Чумолилар, бу ҳаёт тегди жонга!..” –
Хаёли фарёд бўлиб таралди тўрт томонга.
Тўрт томондан ёприлиб келди Қовоқарилар,
Чумолини судрашиб елди Қовоқарилар.
“Тарбия коваги”да айладилар “тарбия”,
Чумолида ювилиб кетгандек бўлди мия...
(Бу ёғи бўлак мавзу, асосий гап бу ёнда),
Чумолидан кир излаш урчиб кетди ҳар ёнда:
– Ишёқмас, дангаса! – деб айб топди Капалак,
– Бахтимизни кўролмас! – ғингшиди Кўршапалак.
– Иғвогар! – деб ёзғирди тўда Қуртлар норизо,
Пашшалар дер: “Қаёқдан пайдо бўлди бу бало?!.”
Хулласи, Чумолини “ўзига келтиришди”,
Ҳар кунлик ҳаётини кўзига келтиришди.
Чумоли ҳақ гапириб, яна узр сўради,
Қуртларга зўр иштаҳа, ширин ҳузур сўради.
* * *
Ҳайриятки, Худойим бизни одам яратган,
Иймон, инсоф, ғурурни бизларда жам яратган.
Ҳайриятки, хор, ночор бир чумоли эмасмиз,
Бироқ... шундай ишлардан гоҳи ҳоли эмасмиз.
05.01.2025
Носиржон ТОШМАТОВ
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali