Каналимиз обуначисидан
ТЎЙ ҚИЛАДИ ЎЗБЕГИМ
Мағрибу машриқ чопиб,
Меҳнат қилиб пул топиб,
Каму кўстини ёпиб,
Тўй қилади ўзбегим.
Армонларин ўлдириб,
Дастурхонни тўлдириб,
Элу юртга билдириб,
Тўй қилади ўзбегим.
Тўйи бўлар бошқача,
Шавла, шўрва, ошгача,
Кирар кекса, ёшгача,
Тўй қилади ўзбегим.
Сўйилар қўчқор, бузоқ.
Бериб кўпкари, улоқ,
Савобга қўйиб тузоқ,
Тўй қилади ўзбегим.
Урф-одатдан дарс олиб,
Чор атрофга жар солиб.
Поёндозу зар солиб,
Тўй қилади ўзбегим.
Тўйболани ўстириб,
Суннат қилиб, кестириб,
Хофизга пул қистириб,
Тўй қилади ўзбегим.
Суннат тўйми, эшик тўй,
Никоҳ тўйми, бешик тўй.
Тўй қилишни унга қўй,
Тўй қилади ўзбегим.
Баҳру дилинг очади,
Ғам-андуҳлар қочади.
Топганини сочади,
Тўй қилади ўзбегим,
Ошинганда мол қилар,
Қўй қилади ўзбегим.
Семиртириб сотибоқ,
Тўй қилади ўзбегим.
Нўмонжон ЗОҲИД,
Қува тумани
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ТЎЙ ҚИЛАДИ ЎЗБЕГИМ
Мағрибу машриқ чопиб,
Меҳнат қилиб пул топиб,
Каму кўстини ёпиб,
Тўй қилади ўзбегим.
Армонларин ўлдириб,
Дастурхонни тўлдириб,
Элу юртга билдириб,
Тўй қилади ўзбегим.
Тўйи бўлар бошқача,
Шавла, шўрва, ошгача,
Кирар кекса, ёшгача,
Тўй қилади ўзбегим.
Сўйилар қўчқор, бузоқ.
Бериб кўпкари, улоқ,
Савобга қўйиб тузоқ,
Тўй қилади ўзбегим.
Урф-одатдан дарс олиб,
Чор атрофга жар солиб.
Поёндозу зар солиб,
Тўй қилади ўзбегим.
Тўйболани ўстириб,
Суннат қилиб, кестириб,
Хофизга пул қистириб,
Тўй қилади ўзбегим.
Суннат тўйми, эшик тўй,
Никоҳ тўйми, бешик тўй.
Тўй қилишни унга қўй,
Тўй қилади ўзбегим.
Баҳру дилинг очади,
Ғам-андуҳлар қочади.
Топганини сочади,
Тўй қилади ўзбегим,
Ошинганда мол қилар,
Қўй қилади ўзбегим.
Семиртириб сотибоқ,
Тўй қилади ўзбегим.
Нўмонжон ЗОҲИД,
Қува тумани
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali