Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мавзуга қайтиб
“САССИҚ КЎЛ”ДАН ЯНА БИР САДО
28-октябрь куни каналимизда Тўрткўл туманилик Насиба Усмонованинг уйи ёнидаги кўпқаватли “дом”нинг оқава суви ҳовлисигача оқиб кираётгани, туман ҳокимлиги антисанитария ҳолатни бартараф этиши юзасидан йўллаган видеомурожаатини ёритган эдик. Орадан икки кун ўтиб, туман ҳокимлигининг, “ўргандик... масъуллар бош қотиряпти...” қабилидаги жавобини эълон қилдик. Минг афсуслар бўлсинки, орадан 22 кун ўтдики, масъуллар ҳамон бош қотираяпти...
Уларнинг ўйлаб топган чорасини қаранг:
Туман ҳокимлиги вакили келиб, “Икки арава қум олиб келиб берсак, ҳовлингизга (сийдик ва аҳлат оқиб ётган ерларга) тўкиб чиқасизми?..” дейишибди?!.
САВОЛ: Агар мана шу ҳовлида ақалли туман ҳокими ҳайдовчиси яшаганида аҳвол шу даражага борармиди?..
“Муштум” бобо: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан, Тўрткўл тумани ҳокимиятида мудраб ётган масъулларни уйғотиб қўйишини сўраймиз.
Такрорий видеомурожаатга Жўқорғи Кенгесдан расмий муносабат кутиб қоламиз.
👉 @mushtumjurnali