Ходим ўқув таътилига чиқса, ишланмайдиган байрам кунларини таътилга қўшмайманми, олдиндан раҳмат!✅ Қўшасиз! Сабабини қуйида асослаб бераман👇
МК 213-моддасига кўра, ушбу Кодексда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги 4️⃣та тури назарда тутилган:
1️⃣ҳар йилги меҳнат таътили;
2️⃣ижтимоий таътиллар;
3️⃣иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
4️⃣иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
⚖️ МК 14-боби 4-параграфи 216-235-моддалари ҳар йилги меҳнат таътилини, 5-параграфи 236-239-моддалари ижтимоий таътилларни, 6-параграфи 240-242-моддалари эса иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни тартибга солади.
✍️ Юқоридаги параграфлардаги қоидаларни чалғитиб юбормаслик лозим. Чунки, ушбу параграфлардаги қоидалар таътилнинг муайян бир турига тааллуқлидир. Масалан, МК 221-моддасига кўра,
ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди. Яъни ходим ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, МК 208-моддасидаги 9та ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.
✅
Агар ходим ижтимоий таътил, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқса, 9та ишланмайдиган байрам кунлари ушбу таътилларнинг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинади. Чунки МК 221-моддасидаги қоидалар фақат ҳар йилги меҳнат таътилларининг давомийлигини ҳисоблаб чиқаришга татбиқ қилинади, таътилнинг қолган турларига ушбу қоидалар татбиқ қилинмайди. Уларнинг давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда эса, МК 9-моддасидаги қоидалар татбиқ қилинади. Унга кўра, календарь йиллар, ойлар, ҳафталар ёки кунлар билан ҳисобланадиган муддатга ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади.
❗️Демак, ходим ўқув таътилига чиқса, 9та ишланмайдиган байрам кунлари ўқув таътилларнинг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинади.
👉@Musayev_s_s 👈