Musayev_Sunnatillo (yurist)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


#my_portfolio
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📝 Никоҳ шартномаси – керакли ҳужжатми ёки ортиқчалик? 🤔

Кўпчилик "Бу бойлар учун!" деб ўйлайди, аммо аслида ҳар бир оила учун муҳим. Никоҳ шартномаси орқали:

✅ Эр-хотин ўз мулкий ҳуқуқларини аниқ белгилаб қўйиши мумкин
✅ Биргаликдаги ва шахсий мулкка эгалик қилиш тартибини келишиб олиш мумкин
✅ Келажакда мол-мулк билан боғлиқ можароларнинг олдини олиш мумкин

📜 Энг муҳими:
🔹 Бу ҳужжат никоҳдан олдин ёки никоҳ давомида тузилиши мумкин
🔹 Нотариус томонидан тасдиқланади
🔹 Давлат боҷи ундирилмайди!

❓ Сиз нима деб ўйлайсиз? Никоҳ шартномаси керакми ёки йўқ?
Фикрингизни изоҳда ёзинг! 📝

👉 @Musayev_s_s 👈


🎉 8-Март – Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин! 🌸

Азиз опа-сингиллар, оналар, меҳрибон устозлар ва барча аёллар!

Сиз – оила ва жамият таянчи, меҳр ва саховат тимсолисиз. Бугунги кунда аёллар нафақат оилада, балки жамиятнинг барча соҳаларида ҳам фаол иштирок этмоқда. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланган, билимли ва фаол аёллар – кучли жамиятнинг гаровидир!

Бу муборак кунда сизга чексиз муҳаббат, бахт, соғлиқ ва муваффақият тилаймиз! Ҳар доим қадрланган ва ҳурматда бўлишингизга тилакдошмиз.

🌷 Байрамингиз муборак! 🎊


👉 @Musayev_s_s 👈


Эҳтиёжманд болалар шаъни топталмаса…

Рамазон – меҳр-шафқат ойи! Шу кунларда муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш эзгу амал ҳисобланади. Аммо бу хайрли ишлар қонун ва ахлоқ қоидаларига зид равишда амалга оширилмаслиги керак!

🔹 Яқинда бир мактаб раҳбарияти кам таъминланган болаларга ёрдам бергани ҳақида хабар тарқалди. Ачинарлиси, бу болаларнинг сурати ижтимоий тармоқларда ошкор қилинди…

📌 Бу нима учун нотўғри?
✅ Болаларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги қонун билан ҳимояланган.
✅ Муҳтожликни реклама қилиш уларнинг келажагига салбий таъсир қилиши мумкин.
✅ Ҳақиқий савоб – мақтаниш учун эмас, чин дилдан бажариладиган хайрли ишдир!

⚠️ Меҳрибонликка даъват қилиб, кимларнингдир шарафини топтаманг! Қонун ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилайлик!

Батафсил

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8-МАРТ БАЙРАМ ПУЛИ ҲАҚИДА !

Ҳаммага салом! Бугун 8-март байрам пули аёлларга ҳам, эркакларга ҳам берилиши керакми, деган қизиқ мавзуда видео тайёрладим! 🔥

📌 Қонунчиликда бу масала қандай белгиланган?
📌 Амалиётда қандай ҳолатлар учрайди?
📌 Тенглик нуқтаи назаридан бу масала қандай ҳал қилиниши керак?

👉 Жавобини билишни хоҳласангиз, Instagram'имга ўтиб видеони кўринг! 🎬

🔗 Instagram саҳифамга ўтиш

Ҳар куни ҳуқуқий мавзуда видеолар тайёрлаб бораяпман! 🏆 Қизиқарли ва керакли маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифамни кузатиб боринг! 🚀

👉 @Musayev_s_s 👈


Xodimga ortiqcha to‘langan ish haqi qanday hollarda undan undirilishi mumkin emas?
Опрос
  •   mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik noto‘g‘ri qo‘llanilganda
  •   hisoblashda xatolik bo'lganda
  •   xodimning mehnat normalarini bajarmaganlikdagi aybi e’tirof etilganda
  •   har qanday holatda undiriladi


"Ёшлар аренаси" танловига СТАРТ берилди!

Туманимизнинг энг ақлли ва зукко ёшлари жамоа тузиб, билим ва маҳорат "аренаси"да беллашишга тайёрми? 💡🏆

💥 Сиз ўз жамоангиз билан қатнашишни истайсизми? Унда ўз рақибларингизни аренага чорланг!
📹 Жамоангизнинг таништирув видеосини тайёрлаб, 16-мартга қадар бизга юборинг!

⚠️ Охирги дақиқада қолиб кетманг! Олдинги танловда кўп жамоалар тайёргарлик кўриб, охирги куни улгуролмай қолган… Сиз ҳам шундай бўлишини хоҳламайсиз, тўғрими?

🎭 Бошқа мактаб жамоаларига чақириқ ташлашни унутманг!
Сизнинг жамоангиз қайси мактаб жамоасига қарши "арена"да куч синашишни хоҳлайди? 🔥💪

Рақибингизни белгилаб, уларни танловга чорланг!

Вақт тез ўтяпти! Жамоангизни шакллантиринг ва ўз ўрнингизни эгаллашга шошилинг!

👉 Танлов ҳақида батафсил

👉 @Musayev_s_s 👈


ЭТИБОРЛИ БЎЛИНГ, ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ СИЗНИ КУТМАЙДИ!

❗️ ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИГА АРИЗА ТОПШИРИШ ДАВОМИЙМИ?

Бугун субсидияга аризалар қабули бошланганини эшитдим. Лекин шахсий муаммолар туфайли ариза топширолмадим. Ҳали ҳам кеч эмасми?


✅ ЖАВОБ:
🇺🇿 Президентнинг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сонли Фармонига асосан:
📌 Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар 2025 йил 3 мартдан 1 ноябргача қабул қилинади.

⚠️ Бироқ, шошилинг!
💡 Субсидиялар чексиз эмас! Ҳудудлар бўйича ажратилган лимитлар мавжуд.
🔥 Эҳтиёж катта — аризалар қабул қилиш муддати 1 ноябргача давом этмаслиги мумкин. Лимит тугаса, қабул тўхтатилади!

👨‍👩‍👧‍👦 Оилангиз билан келишиб, имконни бой берманг!
💬 Турмуш ўртоғингизга қараб:
"Азизам, тушун, уй олмасак бўлмайди, оиламиз учун!" — деб, эртага биринчи бўлиб аризани топширинг!

Янгиликларни кузатиб боринг


👉 @Musayev_s_s 👈


🔹 БЕКОБОДЛИКЛАРГА РЎЗАДОРЛАРГА АЛОҲИДА ЭСЛАТМА! 🔹

📆 5-МАРТ | РАМАЗОН – 5 | ЧОРШАНБА 📆

🕌 ИФТОР ВАҚТИ: 18:22 ⏰ (Бекобод вақти билан)

🤲 Оғиз очиш дуоси:
"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту".

📜 Маъноси:
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

📲 Яқинларингиз билан улашинг, савобга шерик бўлинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


Сизга ҳуқуқий контент қандай шакилда бўлгани мақул каналимда.
Опрос
  •   Матин 📝
  •   Аудио (овозли) 🎶
  •   Видео 📹
5 голосов


Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",

- деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади”,

- деди Президент.

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УЙ БЕКАЛАРИГА АЖОЙИБ ЯНГИЛИК!

Сиз уй бекалари иш стажига эга бўлиши мумкинлигини билардингизми? 🤔
Биз бу ҳақда батафсил видеода тушунтирдик! 👇

🎥 Инстаграмдаги видеони кўриш учун: Ҳавола

📌 Агар сиз ҳам расмий иш стажига эга бўлишни истасангиз, бу имкониятни қўлдан бой берманг!
Видеони кўриб, фикрингизни қолдиринг! 💬

Дўстларингизга ҳам улашинг – бу улар учун ҳам муҳим бўлиши мумкин! ✅


👉 @Musayev_s_s 👈


⚡️Тезлик учун "погрешность" 5 км/соатдан 10 км/соатга кўтарилиши мумкин

Бош вазир ўринбосари А.Раматовнинг топшириғига кўра, техник қурилма ва транспорт воситаларидаги хатоликларни инобатга олган ҳолда, умумий аниқланган тезликдан амалдаги 5 км/соат айириб ташлаш амалиётини 10 км/соат кўтаришни жорий этиш кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, бу борадги норматив ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёрланган.

👉 @Musayev_s_s 👈


Огоҳ бўлинг! Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчилар ишдан бўшатилиши мумкин!

⚖️ Янги тартибга кўра, агар педагог аттестациядан ўта олмаса, меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли эмаслиги сабабли бекор қилинади.

🔹 Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаса, олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилади.

🔹 Агар улар икки марта ҳам аттестациядан ўта олмаса ёки узрли сабабсиз қатнашмаса, меҳнат шартномаси қонунчиликка мувофиқ бекор қилинади.

🔹 Таълим ташкилоти раҳбари педагогларнинг навбатдан ташқари аттестациядан ўтишини таъминлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

📌 Ишга қайта кириш имконияти бор! Агар педагог навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовидан ўтиб, сертификат олса, у яна ўқитувчи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

📢 Огоҳлик ва малака — муваффақият калити! Бошқалар ҳам бундан хабардор бўлиши учун ушбу маълумотни улашинг!

👉 Батафсил маълумотлар учун

👉 @Musayev_s_s 👈


ЕР ОЛИШДА ҚИЙНАЛДИНГИЗМИ? ҲАММАГА АЙТИНГ!

🔎 Электрон онлайн аукцион орқали ер олишда муаммоларга дуч келдингизми? Қонунбузарликлар, ноқонуний рад этишлар ёки бошқа тўсиқлар борми? 🏗

🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу жараёндаги муаммоларни аниқлаш мақсадида текширув ўтказмоқда. Агар сизда:

📌 Электрон аукцион орқали ер сотиб олиш (ёки ижарага олиш) жараёнида ноаниқликлар бўлса;
📌 Ҳужжатларни расмийлаштиришда муаммоларга дуч келсангиз;
📌 Нотўғри таклифлар ёки қонунбузарликлар бор деб ҳисобласангиз – бемалол хабар беринг! ✍️

📥 @rquzBot Telegram ботига кириб, Yer-muammo бўлими орқали таклиф ва шикоятларингизни қолдиринг!

⚠️ Сизнинг мурожаатингиз адолат ўрнатишга ҳисса қўшади! Ҳуқуқингиз ҳимоя қилинсин! ⚖️

🔄 Репост қилинг – ҳуқуқий онгни биргаликда оширайлик!

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ёшлар_аренаси

💬 "Ёшлар аренаси" танлови 1-босқич учун.

🔰 Қатнашувчи: Бекобод туман 38-сонли умумтаълим мактаби.

Жамоа номи: "ПАРЛАМЕНТ"

❗️Овоз бериш 16-мартдан бошланади, бир мактаб доирасида бир нечта жамолар тузилиши мумкин.

⚖️ Танлов шартлари билан танишиш


☎️ Қатнашиш учун биз билан боғланинг  @Advokat_yordamchisibot

👉 @Musayev_s_s 👈


📢 Президент мактаблари ўқитувчилари учун 350% устама!

📌 Президент мактабларида дарс берувчи маҳаллий ўқитувчилар ўз маошига 350% миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама олишлари мумкин! Аммо бунинг учун қуйидаги муҳим шартлар бажарилиши керак:

✔️ Кембриж халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанлар бўйича 3 та курсни муваффақиятли тамомлаш ва тегишли сертификатга эга бўлиш:
🔹 Introductory
🔹 Extension
🔹 Marking (Focus on Assessment & Focus on Teaching)

✔️ Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиш;

✔️ Чет тилини билиш бўйича C1 ёки унга тенг халқаро сертификатга эга бўлиш.

📍 Билимли ва тажрибали ўқитувчилар учун ажойиб имконият! 📚 Бу ҳақида фикрингиз қандай? Шарҳларда ёзинг ва дўстларингиз билан улашинг!

👉 Батафсил маълумотлар учун: @Musayev_S_S

🔹 Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим! ✍️

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ноқонуний талаб бўлса, ота-онасини айтганини ҳам қилмайдиган юристлар керак бўлмоқда.

Марҳум Ислом Каримов айтганларидек, ҳатто Президентнинг ҳам қонунларни бузишга хаққи йўқ.

👉 @Musayev_s_s 👈


🔥 ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК! 🔥

📢 Иситиш мавсумида табиий газ учун белгиланган базавий меъёр 1 апрелгача узайтирилди!

📌 Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга пасайтирилиши режалаштирилган эди.


❄️ Аммо, март ойида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва айрим кунлари 0°C даражадан паст бўлиши кутилгани сабабли, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида базавий меъёр 1 апрелгача узайтирилди.

📜 Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар ўз кучида қолади!

⚖️ Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлардан хабардор бўлиш учун
👉 @Musayev_S_S каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингиз билан улашинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


❗️ 3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олиш учун аризалар қабул қилинади

📌 3 март соат 09:00 дан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

📝 Аризаларни топшириш тартиби:
✅ Давлат хизматлари марказлари орқали
✅ Ягона интерактив давлат хизматлари портали: my.gov.uz

📊 Даромад талаби:
💰 Қорақалпоғистон ва вилоятлар: 3,11 млн – 9,24 млн сўм
💰 Тошкент шаҳри: 3,11 млн – 10,62 млн сўм

🔹 Ариза берувчи ўз даромадларини ҳисоблашда яқин қариндошларининг даромадларини ҳам қўшиши мумкин.

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ёшлар_аренаси

💬 "Ёшлар аренаси" танловига СТАРТ берилганига кўп бўлмаган бўлса-да ҳозирдан ушбу танловда қатнашиш учун видеолар келиб тушмоқда.

🔰 Қатнашувчи: Бекобод туман 1-сонли умумтаълим мактаби.

Жамоа номи: "Фемида"

❗️Овоз бериш 16-мартдан бошланади, бир мактаб доирасида бир нечта жамолар тузилиши мумкин.

⚖️ Танлов шартлари билан танишиш

☎️ Қатнашиш учун биз билан боғланинг @Advokat_yordamchisibot

👉 @Musayev_s_s 👈

Показано 20 последних публикаций.