❄️Қишнинг бир куни
Тун субҳни уйғотди,
Ажойиб бир тонг отди.
Қичқирди, хўрозвойлар,
Ишга тушди, новвойлар.
Нонуштага иссиқ нон,
Тўкин бўлсин, дастурхон.
Қушлар чуғурлаб, қушга,
Отланди, зўр юмушга.
Уфқ сари учиб, пастлаб,
Қулоғидан тортқилаб,
Тур дедилар, қуёшжон,
Қил, оламни нурафшон.
Уйғотдилар, офтобни,
Бироз айлаб, итобни,
Қуёш чарақлаб кетди,
Тафти борлиқни тутди.
Одамлар қувонишиб,
Ҳавога ишонишиб,
Бир юмуш бошлаганда,
Эээ, қишда шу экан-да..
Булут қоплаб, самони,
Тағин бузди, ҳавони.
Совуқ кўзни ёшлади,
Қор ҳам ёға бошлади.
Қуёш ҳафа, нозланиб,
Ҳўмрайиб, аразланиб,
Пастга туша бошлади,
Ётоққа ёнбошлади.
Ишлар ҳам қолди, чала,
Пир бўлди, шашт-ҳафсала.
Қиш-да бу, вақт бир тутам,
Бир зумда чўкар, оқшом.
Совуқ қотиб юрмайлик,
Тезроқ уйга кирайлик.
Не бўлса-да, тинч ўтган
Кунга, шукур қилайлик...
Муножот Каримжон қизи ✍
Тун субҳни уйғотди,
Ажойиб бир тонг отди.
Қичқирди, хўрозвойлар,
Ишга тушди, новвойлар.
Нонуштага иссиқ нон,
Тўкин бўлсин, дастурхон.
Қушлар чуғурлаб, қушга,
Отланди, зўр юмушга.
Уфқ сари учиб, пастлаб,
Қулоғидан тортқилаб,
Тур дедилар, қуёшжон,
Қил, оламни нурафшон.
Уйғотдилар, офтобни,
Бироз айлаб, итобни,
Қуёш чарақлаб кетди,
Тафти борлиқни тутди.
Одамлар қувонишиб,
Ҳавога ишонишиб,
Бир юмуш бошлаганда,
Эээ, қишда шу экан-да..
Булут қоплаб, самони,
Тағин бузди, ҳавони.
Совуқ кўзни ёшлади,
Қор ҳам ёға бошлади.
Қуёш ҳафа, нозланиб,
Ҳўмрайиб, аразланиб,
Пастга туша бошлади,
Ётоққа ёнбошлади.
Ишлар ҳам қолди, чала,
Пир бўлди, шашт-ҳафсала.
Қиш-да бу, вақт бир тутам,
Бир зумда чўкар, оқшом.
Совуқ қотиб юрмайлик,
Тезроқ уйга кирайлик.
Не бўлса-да, тинч ўтган
Кунга, шукур қилайлик...
Муножот Каримжон қизи ✍