МУНОЖОТ ШЕЪРИЯТИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Азиз мухлисларим! Ушбу каналда Муножот Каримжон қизи Сизларни ўзининг кўнгил гулзорига таклиф этади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-
Аудиокитоб, 64-қисм.

"Қайғули йил
, Абу Толибнинг вафоти..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-
Аудиокитоб, 63-қисм.

"Шоир Оша қандай алданди..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎙АУДИО КИТОБ📚
     (М у т о а л а а)


📚


"Жажжи султоним алла..."

🎤Дилфузабегим она ижросида.
✍Муножот Каримжон қизи ижодидан 2-Алла.
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


👶


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌟💐"Ўзбекистон фарзандиман."

🎤Ҳонанда Ҳусан ижросида.
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


💖🌷Қалби гўзал бўлсин

Ҳусни гулга қиёс қизларим,
Опа-синглим, ой, юлдузларим,
Ҳафа бўлманг,тинглаб сўзларим,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ташқи ҳусн  кетар бир замон,
Бино қўйманг унга ҳеч қачон,
Ҳар юракда порласин иймон,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ранги оқ-ми, қора ё сариқ,
Балки дўмбоқ, балкидир ориқ,
Ким бўлса ҳам одам-ку, бари,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Майиндир  ё дағал овози,
Балки йўқдир, юзда пардози,
Яхшиликдир ҳар он дил рози,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Кесмаса ҳам сочларин калта,
Бош яланг - ми  ёки рўмолда,
Виждонини пок тутган ҳолда,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Узун кўйлак, оддий соч турмак,
Ўзбекона "имидж"да, демак,
Тушмас гарчи, назарга андак,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Сиртдан баҳо берманг, одамга,
Киринг, кўнглидаги  оламга,
Ифорлари бўйлар ҳар  дамга,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ўткинчи беш кунлик дунёда,
Яшамоқдан қўрқинг, риёда,
Иймон нури порлаб, зиёда,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Одамзоднинг устидан кулманг,
Қош чимириб, лабингиз бурманг,
Бир сўз билан бағрини тилманг,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Балки, бироз вужуди бемор,
Лек юраги тонгдек беғубор,
Раббисига бир суюкли ёр,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Пойтахтликми ё вилоятлик,
Шаҳарданми ёки қишлоқлик,
Сўнгги макон битта тупроқ лек,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ҳаммамиз ҳам Одам зурёди,
Ўшал маъсум Ҳаводан  зоти,
Камтаринлик - тириклик тоти,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ўтар умр, давронлар, бари,
Зумда келар, кексалик гали,
Нур таратиб, ажинлар ҳали,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Муножот дер, азизаларим,
Малол келса, гар  гиналарим,
Майли босманг, дил зиналарим,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг...

Муножот Каримжон қизи ✍




❄️🕊Хайрли кун

Буюк Аллоҳимга ҳамду санолар,
Бизни яна ёруғ тонгга етказди.
Тану тафаккурни омон уйғотиб,
Қўлимизга янги имкон тутқазди..

Мусаффо  ҳавоси ила табиат,
Очаркан янги бир кунга қучоғин.
Юртим тонгларида жўшар тароват,
Олови гуриллаб, тандир, ўчоғин..

Тун қаърига чўкиб дарду ғуборлар,
Юраклар ҳаловат, ҳузурга тўлсин.
Рўёбга чиқсин сиз қилган дуолар,
Азизлар, кунингиз хайрли бўлсин!.

Муножот Каримжон қизи ✍




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌦🌷Хайрли тонг, дилга яқин дилдошим!
Февралнинг илк Душанбаси муборак бўлсин!

💖🕊Мавлоно Румий дейдилар:
-"Сенга тақдим этилган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан..."

🌟🌷Янги кунингиз яхшиликлар ичра кечсин!
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati




🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-
Аудиокитоб, 62-қисм.

"Аллоҳдан сўралган қурғоқчилик..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-
Аудиокитоб, 61-қисм.

"Тил билмас темирчи..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎙АУДИО КИТОБ📚
     (М у т о а л а а)


📚


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌟🌹"Ўзбекистон"
Юлдуз Усмонова ижросида.

Ёқимли хотиралар.
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🔥🍂ДУНЁ БУ

Қувонч, ғамни бир идишда қорган дунё бу,
Одамзодни не кўйларга солган дунё бу,
Ёмонларни ардоқлаган, суюб, эркалаб,
Яхшиларнинг бошин уриб, ёрган дунё бу..

Дўстман дея, душман ишин қилади, маккор,
Кўзларингни қамаштирар, сеҳри жилвакор,
Ярми  мозор, ярми  шундай тало-тўп бозор,
Гоҳ аросат, гоҳ саросар бўлган  дунё бу..

Нега билмам, Ҳақиқатнинг кўзи доим ёш,
Адолатни излай-излай, тугар гоҳ бардош,
Чарчамайди ҳеч, уларга  отавериб, тош,
Бағри ғазаб, ҳасад, кинга тўлган дунё бу..

Кўзи эмас, қалби кўрлар виждонин пуллар,
Бир-бирига чоҳлар қазир қора кўнгиллар,
Одамийлик, инсоф, иймон - қаерда улар?!
Меҳр гули қовжираган, сўлган дунё бу..

Меҳнат қилиб, ҳузурини кўрай деганда,
Заҳмат чекиб, энди давр сурай деганда,
Фарзандларин роҳатида юрай деганда,
Ширин жонни сиртмоғига олган дунё бу..

Яшаяпман, дунёингда паймонам қадар,
Раббим кечир, чўкди дилга надомат, кадар,
Ўзингдирсан ниятларим  қилгувчи самар,
Кипригимда ёшдек қалқиб турган дунё бу..

Муножот Каримжон қизи ✍


🔥

Показано 20 последних публикаций.