🔥🍂ДУНЁ БУ
Қувонч, ғамни бир идишда қорган дунё бу,
Одамзодни не кўйларга солган дунё бу,
Ёмонларни ардоқлаган, суюб, эркалаб,
Яхшиларнинг бошин уриб, ёрган дунё бу..
Дўстман дея, душман ишин қилади, маккор,
Кўзларингни қамаштирар, сеҳри жилвакор,
Ярми мозор, ярми шундай тало-тўп бозор,
Гоҳ аросат, гоҳ саросар бўлган дунё бу..
Нега билмам, Ҳақиқатнинг кўзи доим ёш,
Адолатни излай-излай, тугар гоҳ бардош,
Чарчамайди ҳеч, уларга отавериб, тош,
Бағри ғазаб, ҳасад, кинга тўлган дунё бу..
Кўзи эмас, қалби кўрлар виждонин пуллар,
Бир-бирига чоҳлар қазир қора кўнгиллар,
Одамийлик, инсоф, иймон - қаерда улар?!
Меҳр гули қовжираган, сўлган дунё бу..
Меҳнат қилиб, ҳузурини кўрай деганда,
Заҳмат чекиб, энди давр сурай деганда,
Фарзандларин роҳатида юрай деганда,
Ширин жонни сиртмоғига олган дунё бу..
Яшаяпман, дунёингда паймонам қадар,
Раббим кечир, чўкди дилга надомат, кадар,
Ўзингдирсан ниятларим қилгувчи самар,
Кипригимда ёшдек қалқиб турган дунё бу..
Муножот Каримжон қизи ✍
Қувонч, ғамни бир идишда қорган дунё бу,
Одамзодни не кўйларга солган дунё бу,
Ёмонларни ардоқлаган, суюб, эркалаб,
Яхшиларнинг бошин уриб, ёрган дунё бу..
Дўстман дея, душман ишин қилади, маккор,
Кўзларингни қамаштирар, сеҳри жилвакор,
Ярми мозор, ярми шундай тало-тўп бозор,
Гоҳ аросат, гоҳ саросар бўлган дунё бу..
Нега билмам, Ҳақиқатнинг кўзи доим ёш,
Адолатни излай-излай, тугар гоҳ бардош,
Чарчамайди ҳеч, уларга отавериб, тош,
Бағри ғазаб, ҳасад, кинга тўлган дунё бу..
Кўзи эмас, қалби кўрлар виждонин пуллар,
Бир-бирига чоҳлар қазир қора кўнгиллар,
Одамийлик, инсоф, иймон - қаерда улар?!
Меҳр гули қовжираган, сўлган дунё бу..
Меҳнат қилиб, ҳузурини кўрай деганда,
Заҳмат чекиб, энди давр сурай деганда,
Фарзандларин роҳатида юрай деганда,
Ширин жонни сиртмоғига олган дунё бу..
Яшаяпман, дунёингда паймонам қадар,
Раббим кечир, чўкди дилга надомат, кадар,
Ўзингдирсан ниятларим қилгувчи самар,
Кипригимда ёшдек қалқиб турган дунё бу..
Муножот Каримжон қизи ✍