🔥И Қ Р О Р ...
Бир-бирини чимилдиқда кўрганларим,
Бир-бирига шунда кўнгил қўйганларим,
Ва бир умр шул ёрини суйганларим,
Ор-номусдан қурол тутган боболарим,
Шарм-ҳаёдан либос кийган момоларим....
Болам-чақам, оилам деб, адоларим,
Юз ёшда ҳам ўз жуфтига шайдоларим,
Ўтмишларга сингиб кетган садоларим,
Мард, шерюрак, ЭРКАК бўлган боболарим,
Ҳожасига тиргак бўлган момоларим...
Ўнта бўлса, ўрни бошқа, деганларим,
Барчасига бирдек меҳр берганларим,
Камтар яшаб, ҳалолдан ризқ терганларим,
БАХТ КУЛБАСИ қасрга тенг, боболарим,
ИБРАТИ минг асрга тенг момоларим...
Афсус, сиздек бўлолмади янги авлод,
Ота сархуш, она танноз, рўзғор барбод,
Фарзандларнинг аҳволига дегайсиз, дод,
Қандай замон бўлди, замон, боболарим,
Балки руҳингиз ҳам ҳайрон, момоларим...
Ажрашишар, тирик етим ўртада хор,
Гўдакликдан ота-она меҳрига зор,
Дийдаси тош қотиб ўсар, чекиб озор,
Одамзодга нима бўлди, боболарим,
Наҳот юрак музга тўлди, момоларим...
Фарзанд кўрса, дарахт эккан эдингиз, сиз,
Бурда нонин топиб, ҳурсанд эдингиз, сиз,
Боласига жонин тиккан эдингиз, сиз,
Бизчи, киммиз, айтинг бизга, боболарим,
Қандай зурёд бўлдик сизга, момоларим...
Пулу бойлик, мерос дея, ёнмоқдамиз,
Керак бўлса, жигардан ҳам тонмоқдамиз,
Шайтон тутган шаробга хўб қонмоқдамиз,
Қадрингизни қилдик пора, боболарим,
Олдингизда юзлар қора, момоларим...
Гуноҳларга тўлди умр дафтари ҳам,
Барчасини кўриб турар ОЛИЙ ҲАКАМ,
Саждаларда минг бор тавба қилсак-да, кам,
Йўл кўрсатинг, бизга улуғ боболарим,
Яшаб ўтган йўли қутлуғ момоларим...
Эй, Муножот, кўзларинг оч, ўлмай туриб,
Боғинг қурмай, гулзорларинг сўлмай туриб,
Қуёш сўнмай, ҚИЁМАТ КУН келмай туриб,
Руҳлари шод, рози бўлсин, боболарим,
Самоларда дуо қилсин, момоларим...
Муножот Каримжон қизи ✍
Бир-бирини чимилдиқда кўрганларим,
Бир-бирига шунда кўнгил қўйганларим,
Ва бир умр шул ёрини суйганларим,
Ор-номусдан қурол тутган боболарим,
Шарм-ҳаёдан либос кийган момоларим....
Болам-чақам, оилам деб, адоларим,
Юз ёшда ҳам ўз жуфтига шайдоларим,
Ўтмишларга сингиб кетган садоларим,
Мард, шерюрак, ЭРКАК бўлган боболарим,
Ҳожасига тиргак бўлган момоларим...
Ўнта бўлса, ўрни бошқа, деганларим,
Барчасига бирдек меҳр берганларим,
Камтар яшаб, ҳалолдан ризқ терганларим,
БАХТ КУЛБАСИ қасрга тенг, боболарим,
ИБРАТИ минг асрга тенг момоларим...
Афсус, сиздек бўлолмади янги авлод,
Ота сархуш, она танноз, рўзғор барбод,
Фарзандларнинг аҳволига дегайсиз, дод,
Қандай замон бўлди, замон, боболарим,
Балки руҳингиз ҳам ҳайрон, момоларим...
Ажрашишар, тирик етим ўртада хор,
Гўдакликдан ота-она меҳрига зор,
Дийдаси тош қотиб ўсар, чекиб озор,
Одамзодга нима бўлди, боболарим,
Наҳот юрак музга тўлди, момоларим...
Фарзанд кўрса, дарахт эккан эдингиз, сиз,
Бурда нонин топиб, ҳурсанд эдингиз, сиз,
Боласига жонин тиккан эдингиз, сиз,
Бизчи, киммиз, айтинг бизга, боболарим,
Қандай зурёд бўлдик сизга, момоларим...
Пулу бойлик, мерос дея, ёнмоқдамиз,
Керак бўлса, жигардан ҳам тонмоқдамиз,
Шайтон тутган шаробга хўб қонмоқдамиз,
Қадрингизни қилдик пора, боболарим,
Олдингизда юзлар қора, момоларим...
Гуноҳларга тўлди умр дафтари ҳам,
Барчасини кўриб турар ОЛИЙ ҲАКАМ,
Саждаларда минг бор тавба қилсак-да, кам,
Йўл кўрсатинг, бизга улуғ боболарим,
Яшаб ўтган йўли қутлуғ момоларим...
Эй, Муножот, кўзларинг оч, ўлмай туриб,
Боғинг қурмай, гулзорларинг сўлмай туриб,
Қуёш сўнмай, ҚИЁМАТ КУН келмай туриб,
Руҳлари шод, рози бўлсин, боболарим,
Самоларда дуо қилсин, момоларим...
Муножот Каримжон қизи ✍