#Sharqoviy #Qurondan_maktublar
وَقُولُوا لِلنَّاسِ حُسْنًا
Одамларга яхши гаплар айтинг. (Бақара сураси, 83-оят).
“Ширин сўз ҳам садақадир” деб бекорга айтилмаган.
Яхши гап ёпиқ йўлларни очади, инсонниг кайфиятини тиклайди, синиқ қалбга малҳам бўлади.
Исҳоқ ибн Роҳувяҳ илм мажлисида “Ким саҳиҳ ҳадисларни жамлаб чиқади?” деганда Бухорийнинг қалбида чироқ ёнган. Шу ҳиммат билан бизга саҳиҳ ҳадисларни жамлаб берди.
Имом Бирзалий шогирди Заҳабийга “Ëзувинг муҳаддисларнинг хатига ўхшаркан” деган. Шундан сўнг Заҳабийнинг қалбига муҳаддис бўлиш иштиёқи тушиб қолади.
Имом Шофеъий шеър илми билан машғул бўлиб юрган кезлари Мусъаб Зубайрий “Эй Шофеъий, фиқҳни ҳам бир кўрмайсанми?” деган. Натижа эса биз кўриб турган мужтаҳид Шофеъий етишди. Аҳмаҳ ибн Ҳанбал “Шофеъий дунё учун қуёш, одамлар учун офият эди” деган экан.
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube