ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака
❓CАВОЛ: Турмуш ўртоғим яқинда оламдан ўтди. Қариндошларимиз 20, 40 каби маърака қилинглар, дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда марҳумларнинг руҳига савобини бағишлаш мақсадида маросим қилиш бор. Бу маросим “Вазима” эҳсони дейилади. “Вазима” эҳсонини муайян кунда қилиш шарт эмас. Шундан келиб чиқиб, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, бирор кунга қайдламасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида эҳсон қилиши жоиз. Зеро, вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз.
Аммо мазҳабимизга оид фатво китобларда "уч", “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби муайян кунларга қайдлаб маъракаларни ўтказиш макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
#diniysavollar
Яқинларингизга ҳам улашинг
http://t.me/mufakkir_uz