Профилактик ҳисобга қўйиш асослари мақбуллашади
Қонунчилик палатасининг 2025 йил 25 февральдаги бўлиб ўтган мажлисида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қонцептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Қонун лойиҳасига кўра:
Қонун “профилактик ҳисоб” ҳамда “профилактик ҳисоб ахборот тизими” тушунчалари билан тўлдирилмоқда;
Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш асослари янгиланиб қуйидагича белгиланмоқда:
Бир шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун бир қанча асослар мавжуд бўлган тақдирда, асосларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида профилактик ҳисобга олиш амалга оширилади.
Шахс профилактик ҳисобга қўйиш учун профилактик ҳисобга олиш ахборот тизимига киритилган кунда ички ишлар органлари томонидан электрон шаклда профилактика иши очилади.
Профилактик ҳисобга олиш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи томонидан тасдиқланадиган электрон шаклда қарор қабул қилади.
❌Профилактик ҳисобда юритиладиган шахслар қаторидан қуйидагилар чиқариб ташланмоқда:
Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
🇺🇿 Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿

ваколатли орган ёки мансабдор шахснинг ушбу Қонунда назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори;
суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми;
шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
пробация ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги қарор;
суднинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарори.
Бир шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун бир қанча асослар мавжуд бўлган тақдирда, асосларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида профилактик ҳисобга олиш амалга оширилади.
Шахс профилактик ҳисобга қўйиш учун профилактик ҳисобга олиш ахборот тизимига киритилган кунда ички ишлар органлари томонидан электрон шаклда профилактика иши очилади.
Профилактик ҳисобга олиш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи томонидан тасдиқланадиган электрон шаклда қарор қабул қилади.
❌Профилактик ҳисобда юритиладиган шахслар қаторидан қуйидагилар чиқариб ташланмоқда:
шахсга нисбатан суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар;
шахсга нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган жиноят содир этишда айбланувчиларга;
айбдорлик тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан туриб ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган ёхуд реабилитация қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор чиқарилган шахсларга.
Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
🇺🇿 Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿