Ёпиқ судлар маълумотларини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди
Депутатлар Президент администрацияси топшириғига асосан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Муҳокама YouTube’да трансляция қилинди, бироқ парламентнинг Telegram каналида бу ҳақда маълумот берилмади.
«Яратилган имкониятларга қарамай, бугунги кунда ёпиқ суд мажлиси иштирокчилари судья рухсатисиз суд жараёнидаги маълумотларни ошкор қилаётган ҳолатлар кўп», — деди Шуҳрат Полванов.
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига кўра, айрим ишлар ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин. Суд судланувчининг ва жабрланувчининг яқин қариндошларини, шунингдек, бошқа шахсларни ушбу мажлисларда кўриб чиқилаётган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда ёпиқ мажлисда ҳозир бўлишига рухсат беришга ҳақли.
Шуҳрат Полвановнинг айтишича, қонунчиликда бундай маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарликни белгиловчи норма мавжуд эмас.
Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
🇺🇿 Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿