Бахтсиз болалик — ёзувчиликнинг пойдевори, дейишади. Норвег адиби Кнут Ҳамсун ҳаёт йўли бунга мисол. Кнут бешафқат тоғасининг фермасидаги таҳқирларга чидолмай 15 ёшда уйдан қочиб кетган. Кейин дарбадар ҳаёт: сотувчи, этикдўз, гўлах, аравакаш, тош терувчи бўлиб ишлади, шу билан бирга ҳикоялар ёзди. Аммо ноширлар уни рад этишди. Ҳамсун йўқсилликдан қутулиш учун Америкага сузиб кетди. У ердаям косаси оқармай, силга чалиниб уйга қайтди. 30 ёшда ёзган "Очлик" романи эса ҳаётини ўзгартириб юборди: дайдиликдан ўзига тўқ машҳур ёзувчига айлантирди. У 90 ёшгача тинмай ёзди. Орада Нобел мукофоти билан тақдирланди.
Ҳамсун ҳаёт ва ижодини магистрлик ишимда ўрганган эдим. "Очлик" романи анча йиллар аввал Қодир Мирмуҳаммедов томонидан русчадан таржима қилинган. "Ҳузур" нашриётида эса турк тилидан таржима варианти нашрдан чиқибди. Аслият - норвег тилидан бизда билишимча, таржимонлар йўқ. Балки инглиз тилидан ҳам таржимаси келажакда пайдо бўлар. Таржимашунослар солиштириб таҳлил қилишлари учун яхши манба бўларди.