Қўшқишлоқда анъанавий хотира турнири бўлиб ўтди: Ўртақишлоқ жамоаси чемпион
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида жойлашган Қўшқишлоқда анъанавий хотира турнири юқори савияда ўтказилди. 20 йилдан буён тадбиркор Даврон Дарвишев ташаббуси билан ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақа футбол ишқибозлари учун ҳақиқий спорт байрамига айланди.
Жорий йилдаги турнирда нафақат Наманган вилоятидан, балки Фарғона ва Андижон вилоятларидан келган маҳоратли жамоалар ҳам иштирок этишди. Эътиборли жиҳати шундаки, мусобақада африкалик легионер футболчилар ҳам майдонга тушишди, бу эса ўйинларга алоҳида шиддат ва шижоат бағишлади.
Бугун, 28 февраль куни, хотира турнирининг финал баҳслари катта қизиқиш билан ўтди. Юқори савияда ташкил этилган мусобақада ҳар бир жамоа ғалаба учун кураш олиб борди. Финал баҳсида Ўртақишлоқ жамоаси ўз маҳорат ва жамоавий ўйини билан барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионликни қўлга киритди.
Турнирнинг яна бир аҳамиятли жиҳати – уни машҳур футбол шарҳловчиси Хайрулло Ҳамидов олиб боргани бўлди. Унинг профессионал шарҳи ва жонли таҳлиллари ўйинларга янада қизиқарли тус берди ҳамда футбол мухлисларига ҳақиқий шиддатли мусобақа муҳитини ҳис этиш имконини яратди.
Тадбир сўнггида ғолиблар ва совриндор жамоалар туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Турнир иштирокчилари ва томошабинлар мазкур спорт тадбири юксак савияда ўтганини таъкидлаб, унинг анъанавий тарзда давом этишига умид билдиришди.
Қўшқишлоқда ўтказиладиган ушбу хотира турнири нафақат футболга бўлган қизиқишни ошириш, балки ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳам катта аҳамиятга эга.