2024 йил баҳорида ўтказилган "Очиқ бюджет" мавсуми доирасида Алами маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан катта ютуқка эришилди. Маҳаллий аҳолининг таклифи ва овоз бериши асосида 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ эвазига 24х44 ўлчамдаги замонавий, усти ёпиқ министадион қуриш лойиҳаси амалга оширилди. Стадион нафақат спорт майдони, балки ювиниш ва кийим алмаштириш хоналари билан ҳам жиҳозланиб, аҳоли учун юқори қулайликлар яратилди.
Мазкур министадион туман аҳолисига соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида хизмат қилади. Қурилиш жараёни сифатли ва тез муддатларда амалга оширилиб, стадион ўз вақтида фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида Мингбулоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Абдусаломов иштирок этди. У ўз нутқида бундай лойиҳалар аҳолининг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиши, ёшларнинг спортга қизиқишини ошириши ва жамоатчиликни бирлаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди.
Аҳоли учун бу лойиҳа нафақат спорт иншооти, балки маҳалланинг ижтимоий ҳаётини жонлантирувчи муҳим объект сифатида хизмат қилиши кутилмоқда.