Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Туманимизда Абдурашид Якубовни танимаган, билмаган одам бўлмаса керак. Айниқса, мактабгача ва мактаб таълими тизимида катта ҳурмату эъзозга, ўз муносиб ӯрнига эга эди.
Таълим соҳасида 37 йил фаолият юритган, шундан 14 йилини касаба уюшма раислигига сарфлаган. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг туман бшлинмаси раиси сифатида ҳамиша ёниб, куйиб ишларди. Бурчини виждонан бажарадиган, соҳани чуқур ўзлаштирган, ташкилотчи, ташаббускор, касаба уюшма аъзоларини, айниқса, эҳтиёжманд кишиларни кучли ижтимоий ҳимоя қилувчи, инсонпарвар, болапарвар раҳбар эди.
Маънан етук, вафодор ёр, суюкли ота, меҳмондўст, катта-ю кичикка самимий муносабатда бўлувчи одамшинаванда инсон сифатида танилган. Доимо туманимиз тараққиёти ва унинг таълим тизими ривожи ҳақида қайғурувчи фидойи раҳбарлардан бири эди.
Афсус, бугун шундай олижаноб инсонни сўнгги манзилга кузатяпмиз. Аллоҳнинг иродаси бу. Аллоҳдан охирати обод бўлишини тилаймиз. Оила аъзолари ва яқинларига сабру бардош тилаймиз.