Пойтахтимизнинг "Универсал" спорт мажмуасида 2000 га яқин катталар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Қўл жанги спорт тури бўйича “Ўзбекистон чемпионати” ғолиблари аниқланди. Ғолиблар диплом ва медалларни бокс бўйича II карра Олимпиада чемпионлари, Гвардиячи Баҳодир Жалолов ҳамда Хасанбой Дўсматовлар қўлидан қабул қилишди. Ўзларига катта мотивация олган ушбу спортчилар энди шу йилнинг июнь ойида Туркияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишади.
Website | Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Website | Telegram | Instagram | Youtube | Facebook