📛 Аралашма, “куясан”!
Фирибгар Англияга ишга юбормоқчи бўлди ва қўлга олинди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди. Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.У. фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида Англияга ишга юбориши ва виза олиб бериши эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@uzmigration

❗️Эслатиб ўтамиз, чет давлатга ишга юбориш мамлакатимизда лицензияланган фаолият тури ҳисобланади. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда айни вақтда лицензия асосида 16 та Хусусий бандлик агентлиги фаолият юритиб келмоқда.
@uzmigration