🇰🇷
SPAS электрон базасидаги фуқаролар маълумотларини тасдиқлаш жараёнлари тезлаштириладиМиграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси масъул ходимлари ва Корея инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти (HRDK) вице-президенти Лим Сеюнг Мук ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
"SPAS - фуқароларнинг маълумотларини сақловчи ва иш берувчиларга етказувчи электрон база"
Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш, SPAS электрон базасидаги ўзбекистонлик
4 000 дан ортиқ фуқаронинг маълумотларини иш берувчиларга етказиш жараёнини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бу нима дегани? Номзодлар ҳақида SPAS базасига киритилган маълумотларни Корея инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти ходимлари 3 ой давомида кўриб чиқади. Тасдиқланганидан кейингина номзоднинг маълумоти иш берувчига кўринади ва улар орасидан ўзига керакли ишчини танлаши мумкин бўлади. Агар номзод SPAS базада тасдиқланмайдиган бўлса, иш берувчи уни тўғридан-тўғри танлаб ололмайди.
Корея томони ҳозирда
16 та мамлакатдан ишчи қабул қилаётгани, квоталар сонининг ортиши, иш ҳажмининг ҳам ошишига сабаб бўлаётганини қайд этиб, фуқаролар маълумотларини
тасдиқлаш жараёнларини тезлаштиришини таъкидлади.Шунингдек, EPS тестларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни
E-9 визаси асосида Корея Республикасига кириб келишини тезлаштиришга ҳам келишиб олинди.
@uzmigration