Конституция - мамлакатимиз қонунчилигининг асосий пойдевори!
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, иқтисодиётимизни тараққий эттириш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бош ҳуқуқий асоси ҳисобланган Конституциямиз қабул қилинганига жорий йил 8 декабрда 32 йил тўлади.
Айни кунларда бу муҳим тарихий сана муносабати билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ўтказилаётган маънавий-маърифий, ташкилий амалий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари янада жадал давом этмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Бюронинг Хоразм вилоят бошқармасида ўтказилган тадбир ҳам янгиланган Бош қомусимиз, унинг мазмун моҳиятига бағишланди.
Учрашувга таклиф этилган Хоразм вилояти юридик техникуми ўқитувчиси, 3-даражали юрист Раҳимбой Юсупой бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, Янги Ўзбекистонда кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқларда бош омил эканлигини алоҳида таъкидлади.
Айниқса, Конституция халқимиз иродасини ўзида ифода этиб, мамлакатимиз мустақиллиги, ҳуқуқ ва эркинликларимиз, бурч ва мажбуриятларимизнинг қонуний асоси, мустаҳкам кафолати экани қайд қилинди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олди.
@mibxorazmvil