MIB XORAZM FAOLIYATIDAN


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali
📞 1107
☎️ 62-224-76-06
👉 www.mib.uz
👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ундирувлар навбати бўйича тақсимланади

Ижтимоий тармоқларда қарздор “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи ЯТТ “Аллаберганов Рашидбек Алимбоевич” фойдасига 337.022.985 сўм қарз ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 16.01.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи ЯТТ “Аллаберганов Рашидбек Алимбоевич” фойдасига жами 337.022.985 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Хонқа туман бўлими иш юритувига 30.01.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилган.

Шунингдек, қарздордан ундирувчи ЯТТ “Аллаберганов Рашидбек Алимбоевич” фойдасига жами 65.860.189 сўм ундирилиб, ундирувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида бўлган мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига асосан қарздорнинг номида автотранспорт ва техника воситалари, бино ва иншоотлар аниқланиб, тегишли тартибда рўйхатга олинган ва хатланган.

Бундан ташқари, Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувида қарздор “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” УКдан давлат фойдасига солиқ ва мажбурий тўловлардан, юридик шахслар фойдасига жами 33 та 6,6 млрд. сўмдан ортиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 80-моддасида қарздордан ундирилган пул маблағлари биринчи навбатда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, бешинчи навбатда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари қаноатлантирилиши, 79-моддасида ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин қаноатлантирилиши белгиланган.

Келгусида қарздорнинг мол-мулки сотувидан тушган ва ундирилган пул маблағлари белгиланган тартибда ундирувлар навбати бўйича тақсимланади.

@mibxorazmvil


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✔️ Фаолият кўрсатмаётган 7 836 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилишининг олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

⏺Ўтган 11 ойда 4 112 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 962 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

⏺412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

⏺Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 та меҳнат ярмаркасида
9 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

⏺Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 млрд. сўми талон - тарож қилинганлиги аниқланиб, 76 та жиноят иши қўзғатилди.

⏺“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар республика бўйича 84,6 млн. дона (режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформасига ҳисобга қўйилиши таъминланди.

⏺21 980 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 15 436 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

⏺Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 231 та муаммо ижобий ҳал этилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ҳазораспда бола вояга етгунга қадар бўлган алимент пули олдиндан тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор отадан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Давлат ижрочиси томонидан оила вакилларининг мурожаатига асосан вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ҳамда алимент тўловчи қарздор ота ўз ташаббуси билан фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 37,3 млн. сўм алимент тўловини олдиндан нақд пулда тўлаб берди.

Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан тамомланиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп туман бўлими давлат ижрочиси

@mibxorazmvil


Репост из: MIB faoliyatidan
МИБ: ўтган даврда 42,9 трлн. сўмлик ундирув амалга оширилди

Бу ҳақида брифинг тадбирида маълум қилинди.

👉Батафсил ўқинг

👉Батафсил кўринг

W
ebsite | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Кредит қарзи учун “Hyundai Elantra” аукционда сотилди

Мажбурий ижро бюроси Хива тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг қарздор Р.Р.дан ундирувчи “Ҳамкорбанк” АТ банки Хоразм минтақавий БХО фойдасига жами 201.019.186 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган қарздорнинг ўзига тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган “Hyundai Elantra” русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.

Лекин қарздор ихтиёрий муддат давомида банк олдидаги қарзини бартараф этмагани сабабли, қарздорга тегишли мазкур автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланди ва электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 208.740.000 сўмга сотилди ҳамда савдодан тушган пуллар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилди.

Матюсуфбек Полвонбоев, Бюронинг Хива тумани бўлими давлат ижрочиси

@mibxorazmvil


Тупроққалъалик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади

Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига суднинг буйруғига асосан қарздор отадан ундирувчи она фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, ижро иши қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган ота икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган.

Шунга кўра, қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, вояга етмаган икки нафар фарзандлар то улар вояга етгунига қадар бўлган давр учун 129,8 млн. сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

Сирожбек Рўзматов, Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими давлат ижрочиси

@mibxorazmvil


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
⏺Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди.
Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди.

⏺Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди.

⏺Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди.

⏺Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди.

⏺Буни янада кенгайтириш мақсадида 1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

⏺Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✈️ Касаллик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали ҳам минглаб одамлар соғлиғини тиклаш мумкинлиги таъкидланди.

✈️ Маҳалладаги ижтимоий ходимлар ногиронлиги бор уйга уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини эслатма қилиб тарқатиши белгиланди.

✈️ Реабилитация ишларининг самараси ногиронлиги борларни ҳаракати, мулоқоти, ўзига ўзи хизмат кўрсатишидаги ўзгаришларга қараб баҳоланади, бунинг учун шифокорларга устама берилади.

✈️ Қашқадарё вилояти ҳокимига реабилитация бўйича тажриба яратиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✈️Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди.

✈️Йил бошидан ногиронлиги борлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарёда 10 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткич 20 та туманда 12 фоиздан юқори.

✈️Қайси ҳоким бу масалани ичига кириб, сабабларини ўрганди, деган саволга ижобий жавоб йўқлиги қайд этилди. Республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларни реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди.

✈️Шу боис соҳа учун масъуллар келгуси йилда реабилитация бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

✈️Бунинг учун ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.

✈️7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✈️Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур.

✈️Бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

✈️Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

✈️Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
🔝Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож.

🔝 Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилаларни яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини оширишга сарфланади. Адолат бўлиши учун, эндиликда бу маблағлар тумандаги камбағаллар сонига қараб тақсимланади.

🔝Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон" марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади.

🔝Яна бир масала – ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли истиқомат қилади. Лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётгани таъкидланди.

🔝Шу муносабат билан эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади.

🔝Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори М.Оллоёровга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
🔷Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-синглиси қараб ўтирибди.

🔷Келгуси йилдан маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий сектор иштирокида бу одамларни 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади.

🔷Натижада яқинига қараб турган 15 минг аҳолинининг ишлашига шароит яратилади.

🔷Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.

🔷Бу тажриба Тошкент шаҳрида 1 мартгача, бошқа ҳудудларда йил якунигача йўлга қўйилиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

✔️ Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди.

✔️ Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.

✔️ Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

✔️ Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Вазир Қ.Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
⏺Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.

⏺Келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Тойлоқ ва Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди.

⏺Вилоят ҳокимларига ўзидаги ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди.

⏺Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўяди.

⏺Янги йилдан оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
◾️Вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди.

◾️Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар бошланган, қолган вилоятлар лойиҳа ҳам қилмагани, маблағ ҳам бермагани кўрсатиб ўтилди.

◾️Мутасаддиларга бу ишларни икки ойда якунлаб, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада қилиш вазифаси қўйилди.

◾️Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамовга бу борада ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

✔️Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади. 184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормаган.

✔️Ногиронлиги бор шахслар бандлиги даражаси республикада 20 фоизга етгани билан, бу ишлар Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида қониқарсиз.

✔️Мутасаддиларга ушбу туманларни намунали қилиш, ҳар бир масъулга аниқ вазифа белгилаш топширилди.

✔️Шунингдек, келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

✔️Ушбу вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
🟡Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди.

🟡51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди.

🟡Бундан ташқари, муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди, қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилди.

🟡Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.

🟡Натижада, шу кунга қадар камбағал оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди, 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✅ Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

✅ Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

✅Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.

✅ Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.

✅ Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.

Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Гурланлик ота фарзанди учун 24,8 миллион сўм алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор О.С.дан ундирувчи А.Й. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун жами даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Суд буйруғи бўйича МИБ Гурлан тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Қарздор О.С. анчадан бери алимент тўламасдан келган. МИБ ходимлари томонидан қарздор О.С.га фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги, акс ҳолда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилган.

Тушунтиришлардан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, 24 млн 842 минг 376 сўм пулни тўлаб берди.

Дилмурод Турсунбаев, Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси


Урганчда собиқ ходим ишга тикланиб, қарийб 115,2 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, ундирувчи Н.Ж.ни “Ў.”АЖнинг “У.” УКга қарашли ишлаб чиқариш, техник-бутлаш ва таъминот бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун 99.643.731,6 сўм иш ҳақи, етказилган маънавий зарар учун 10.500.000 сўм, даъво аризаси киритишда почта харажати 34.000 сўм ҳамда адвокат хизмати учун тўланган 5.000.000 сўм, жами 115.177.731,6 сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ шаҳар бўлими томонидан ундирувчи Н.Ж.нинг корхонадаги лавозимига ишга тикланиши таъминланди.

Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, жами 115.177.731,6 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пул маблағлари қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилди.

Жамшидбек Атаджанов, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Показано 20 последних публикаций.